ТОШКЕНТ, 24 июн – Sputnik. Владимир Путин Россияга қарши санкциялар қабул қилган давлатларга нисбатан озиқ-овқат эмбаргоси муддатини узайтирди. Россия президентининг тегишли қарори эълон қилинди.
Чекловлар 2020 йил якунига қадар амал қилади.
2014 йил августда Путин Россияга қарши санкциялар киритган мамлакатлар: АҚШ, ЕИ мамлакатлари, Канада, Австрия ва Норвегиядан айрим қишлоқ маҳсулотлар, ҳом-ашё ва маҳсулотларни олиб киришни тақиқлаш тўғрисида қарорни имзолади.
Эмбарго рўйхатига чораларга гўшт, колбаса, балиқ ва денгиз маҳсулотлари, мева-сабзавотлар, сут маҳсулотлар кирди.