Ўзбекистонда қурол муомаласи тартибга солинади

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишПистолет Макарова
Пистолет Макарова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Депутатлар “Қурол тўғрисида”ги қонунни маъқуллади.

ТОШКЕНТ, 21 июн – Sputnik. Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлисида “Қурол тўғрисида”ги қонун маъқулланди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилмоқда.

Ҳужжат давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар қонуний асосда эгалик қилаётган ва фойдаланаётган қурол муомаласини тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилганлиги қайд этилди.

Пистолет марки UZI. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда ўқувчи мактабга ўзи билан бирга пневматик пистолет олиб келди

Қонунга мувофиқ, қуроллар мақсади ҳамда асосий параметрлари ва тавсифларига кўра фуқаровий қурол, хизмат қуроли ва жанговар қурол турларига бўлинади.

Фуқаровий ва хизмат қуроллари Миллий гвардия органларининг уч ойлик рухсатномалари асосида олиниши  мумкин.

Ўқувчи сумкасидан пневматик автомат топилгани ҳақидаги хабар юзасидан ХТВ ахбороти

Ҳужжатда келтирилишича, фуқаровий қуролни олишга доир рухсатнома бериш рад этилган тақдирда, Миллий гвардия органлари бу ҳақда аризачини рад этиш сабабларини, қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларини ва аризачи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда, қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Янгиликлар лентаси
0