Қирғизистонда канал сув оқими янги келин куёвни олиб кетди

CC0 / Unsplash / Li Yang / Девушка плавает в водоеме. Иллюстративное фото
Девушка плавает в водоеме. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келин куёвлар икки кундан бери қидирилмоқда, қирғиз томон Ўзбекистон ФВВдан ёрдам сўради.

ТОШКЕНТ, 21 июн – Sputnik. Қирғизистоннинг Араван туманида канал сув оқими олиб кетган эр-хотин қидирилмоқда. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Знак Купаться запрещено на пляже - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилоятидаги каналда 19 ёшли йигит чўкиб кетди

Таъкидланишича, улар Жанубий-Фарғона каналида чўкиб кетган бўлиши мумкин.

Шу йил июнь бошида ёш жуфтликнинг тўйи бўлди, улар Нур-Обод қишлоғида истиқомат қилган. Куёв 33 ёшда, келин 23 ёшда.

Маълум бўлишича, келин 20 июнь куни соат 11:00 да каналга тушиб кетган. Куёв уни қутқараман деб сувга сакраган, унинг орқасидан яна бир йигит сувга тушди. Охирги сакраган йигит қирғоққа чиқишга муваффақ бўлди, бироқ эр-хотинни сув оқими олиб кетди.

20 июндан буён 20 нафар милиция ва 22 нафар қутқарувчи қидирув ишларини амалга оширмоқда.

Қирғизистон ИИВ ва ФВВ қўшни республика ҳудудида қидирув ишлари амалга оширилишида амалий ёрдам бериш ҳақида Ўзбекистон ФВВга мурожаат қилди.

Янгиликлар лентаси
0