Тошкент вилоятидаги каналда 19 ёшли йигит чўкиб кетди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишЗнак "Купаться запрещено" на пляже
Знак Купаться запрещено на пляже - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшаган 19 ёшли Д.А. Олтиўғил маҳалласидан оқиб ўтувчи “Ўртачирчиқ-Оққўрғон” каналида чўмилаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида сувга чўкиб кетган.

ТОШКЕНТ, 10 июн – Sputnik. Тошкент вилоятидаги каналда 19 ёшли йигит чўқиб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 9 июнь куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшаган 19 ёшли Д.А. Олтиўғил маҳалласидан оқиб ўтувчи “Ўртачирчиқ-Оққўрғон” каналида чўмилаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида сувга чўкиб кетган.

ИИВ фуқароларни ёзнинг иссиқ ва жазирама кунларида тақиқланган ёки белгиланмаган жойларда чўмилмаслик, белгиланган жойларда чўмилган вақтда ҳам хавфсизлик чора-тадбирларига амал қилиш сўралган.

Янгиликлар лентаси
0