Навоий вилояти - Ўзбекистон “Силикон водий”сига айланади

© Sputnik / Дильшода РахматоваЗаместитель хокима Навоийской области Уктам Исламов
Заместитель хокима Навоийской области Уктам Исламов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Навоий вилояти Ўзбекистонда инновацион корхоналар мужассамлашган ҳудудга, ўзига хос “Силикон водийсига” айланиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik. Яқин келажакда Навоий вилояти Ўзбекистонда юқори технологияли ва инновацион ишлаб чиқариш корхоналари мужассамлашган ҳудудга, ўзига хос “Силикон водийсига” айланиши мумкин, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом монтажа второй парогазовой установки в Навоийской ТЭС - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёевга Навоий ИЭСнинг келажаги намойиш қилинди

Бунга нафақат вилоятда юқори малакали техник кадрлар ҳамда табиий бойликларнинг бисёрлиги, балким яқинда имзоланган 5719-сонли “Навоий вилоятини инновацион, юқори технологияларга асосланган экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришлар учун ЭИЗ сифатида белгилаш тўғрисида”ги президент фармони ҳам асос бўлади.

Инновациялар маркази 

Ушбу фармонда айтилишига кўра, Навоий вилоятида Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда “Инновацион технологияларни жорий этиш маркази” фаолияти ташкил этилади ва  ушбу марказ:

  • халқаро даражада патентлаш имкониятига эга бўлган илмий ҳажмдор ва илғор технологияли ишланмаларни яратиш;
  • янги инновацион маҳсулотларнинг намуналарини моделлаштириш, макетлаштириш, тайёрлашда иштирок этиш;
  • замонавий лаборатория ускуналаридан фойдаланган ҳолда уларни синовдан ўтказиш;
  • юқори технологияли инновацион ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун янги истиқболли ғоялар ва инновацион илмий ҳажмдор ишланмаларни шакллантириш ҳамда илмий фаолият натижаларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш;
  • ҳудудда бизнес акселераторлар, стартаплар ва кичик инновацион корхоналарни ташкил этиш;

Шунингдек, ҳамкорликда илмий тадқиқотларни бажариш учун академик, олий таълим ва тармоқ фанлари билан самарали ҳамкорликни таъминлаш билан шуғулланади.

Инвесторларга - улкан имтиёзлар 

Ундан ташқари вилоятга хорижий сармоялар фаол жалб этилади ва инвесторларга катта имтиёзлар берилади. Хусусан хорижий сармоялар асосида ташқил қилинган корхоналарга 3 йилдан 10 йилгача улкан солиқ имтиёзлари тақдим этилади:

  • 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 3 йил муддатга;
  • 3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 5 йил муддатга;
  • 5 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 7 йил муддатга;
  • 10 миллион АҚШ доллари ва ундан кўп ҳажмдаги инвестициялар кейинги 5 йил давомида даромад солиғи ва ягона солиқ тўловининг амалдаги ставкаларини 50 фоиз ҳажмда қўлланган ҳолда — 10 йил муддатга берилади;

Ва шу билан бирга вилоятда амалга ошириладиган лойиҳалар учун хорижий молия институтларида умумий қиймати 1 миллиард АҚШ долларидан кам бўлмаган кредит линияси  очилади.

Нега айнан Навоий вилояти? 

Ушбу улкан  ўзгаришлар арафасида Sputnik мухбири вилоят ҳокимининг инвестициялар бўйича ўринбосари Ўктам Исламов билан суҳбатлашди.

Шавкат Мирзиёев вручил награды в День защитников Родины - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Навоий вилоятини инвестиция ва инновациялар ҳудудига айлантиришни таклиф қилди

Исламов айтишига қараганда, бугунги кунда қадар Навоий ЭИЗда 30та лойиҳа амалга оширилган, ишлаб чиқариш жараёнларига 1,5 мингдан зиёд киши жалб этилган. Ундан ташқари хорижий инвесторлар иштирокида амалга оширилиши режалаштирилаётган 164та янги инвестицион лойиҳалар рўйхатдан ўтган. Улар орасида Россия, Хитой ва Жанубий Корея давлатлари лойиҳалари салмоғи катта.

Ҳоким ўринбосари лойиҳа Навоий эркин иқтисодий зона иштирокчиси мақомни олиш учун қандай талабларга жавоб бериши кераклиги ҳақида сўзлаб берди.

“Биринчи навбатда экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш бўлиши керак, иккинчиси бугунги кунда Ўзбекистонда импорт қилинаётган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган бўлиши мумкин, учинчиси - инновацион ишлаб чиқариш, тўртинчиси - юқори технологияли ишлаб чиқариш бўлиши керак. Бу корхоналарга йўналишдаги лойиҳалар бўлса Навоий вилоятида чегарасиз ҳар жойда ишлаб чиқаришни ташкил қилиши мумкин”, - дейди Исламов.  

Исламов, шунингдек, Навоий вилоятининг инвесторлар учун жозибадорлик томонлари ҳақида ҳам батафсил тўхталиб ўтди.

“Навоий вилояти бежизга ЭИЗ этиб белгиланмаган. Вилоятда жуда кўплаб табиий бойликлар заҳиралари мавжуд. Навоий ЭИЗда ишлаб чиқариш учун зарур бўлган инфратузилма ривожланган: қўшни давлатларга экспорт қилиш учун қулай жойда жойлашган, халқаро аэропорт мавжуд, қолаверса, вилоят даставвал саноатга ихтисослаштирилган бўлгани сабабли, инженер-технологлар танқислиги мавжуд эмас”, - дейди ҳоким ўринбосари.

Навоий Эркин иқтисодий зоналарида келажакда яратиладиган иш ўринлари нафақат вилоят аҳлининг, балки қўшни – Бухоро ва Самарқанд вилоятларидан малакали мутахассисларни ҳам жалб қилишга имкон яратади, деди Ўктам Исламов.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 20 июн куни Ўзбекистонда фаолият юритувчи хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Навоий вилоятида ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлиги масалаларига бағишланган анжуман ташкил этилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0