Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилади

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишПаспорт и бланк в руках избирателя
Паспорт и бланк в руках избирателя - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

ТОШКЕНТ, 19 июн – Sputnik. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

Первые загранпаспорта вручены своим владельцам - Sputnik Ўзбекистон
Янги ўзгариш: хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга доир ҳужжат тасдиқланди

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Янги ҳужжат лойиҳасида қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар таклиф этилган:

“Бир ёшга тўлган ва ундан катта боланинг туғилганлигини қайд этиш тиббиёт муассасаси томонидан берилган туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома мавжуд бўлганда ота-она ёки ота-онадан бирининг ёхуд бошқа манфаатдор шахсларнинг ёзма аризаси асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига МДҲ давлатларидан ташқари бошқа хорижий давлатларнинг ваколатли муассасалари томонидан берилган фуқаролик ҳолатини тасдиқловчи ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг гербли гувоҳномалари билан алмаштирилиши мумкин.

Ҳужжатларни алмаштириш далолатнома ёзувларини тиклаш тартибида фуқароларнинг ёзма аризаларига кўра, берилган вақти ва жойи кўрсатилган ҳужжатлар асосида ва белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган тикланган далолатнома ёзувларини қайд этиш орқали яшаш жойларидаги ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилади.

ГУВД Ташкента выявило более 30 человек, проживающих с паспортами СССР - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда 37 киши ҳамон СССР паспорти билан яшаётгани аниқланди

Алмаштириш пайтида топширилган ва чет эл ваколатли муассасалари томонидан берилган ҳужжатлар ва уларнинг легализация қилинган таржималари тикланган далолатнома ёзувларининг биринчи нусхалари билан ушбу ёзувни қайд этган ФҲДЁ органи архивида сақланади.

Ўлим хақидаги далолатнома ёзувига тузатишлар киритиш яқин қариндошлар
ва меросхўрларнинг аризаси асосида амалга оширилади.

Вафот этган шахсларнинг туғилганлик, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритилмайди”.

Шу билан бирга, лойиҳада ФҲДЁнинг ягона “электрон архиви” ахборот тизими  билан боғлиқ бўлган таклифлар баён этилган.

Янгиликлар лентаси
0