Хитой фирмаси Россиянинг бир неча сут брендларини ўзлаштириб олди

© Sputnik / Николай Хижняк / Медиабанкка ўтишЗавод компании Danone в Самаре
Завод компании Danone в Самаре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитой фирмаси Россия сут брендларини ўзлаштириб олгани учун сут заводлари ушбу фирмани судга берди.

ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik. Россиянинг бир неча сут заводлари Хитойнинг Хэйлунцзян вилоятида жойлашган фирма устидан оммавий суд аризаси топширди. Улар ушбу фирмани Россия сут брендларни ўзлаштириб олишда айблашмоқда, РИА Новости хабарига асосан.

Молочные продукты - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзстандарт" қатор сут ва гўшт маҳсулотларини талабга номувофиқ деб топди

Россиянинг бир неча сут заводлари ўтган йилнинг охирида Хитойга ўз маҳсулотларини олиб киришга рухсат олган эди. Лекин 2019 йилнинг 28 январида хитойлик бир компания Россия заводларига тегишли бўлган сут брендларини ўзлаштириб олгани маълум бўлди. Шу сабаб айни дамда Россия сут маҳсулотини Хитойга олиб киришда муаммо пайдо бўлди, деди Россия Экспорт марказининг эелектрон савдо бўйича директори Алексей Мурзенок.

“Хитой компанияси қонунни бузмаган. Улар бизнинг брендларни ўз номига рўйхатдан ўтказиб олган. Биз ушбу ҳолатни назорат қилмаганмиз. Балким Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бизни вақтида огоҳлантирмагани туфайли кечга қолганмиз”, - деди Мурзенок.  

“Лекин бошқа томондан қараганда, икки йирик мамлакат орасида ушбу вазият ечилмайдиган муаммога ўхшамайди. Балким Хитой томон бизга бирор ёрдам кўрсатар. Ушбу компания билан гаплашиб бизнинг савдо белгиларимизни ўз ихтиёри билан қайтариб берар”, - дейди РЭМ вакили.

Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Россиядан гўшт-сут маҳсулотларига қўйилган таъқиқини бекор қилишни сўрамоқда

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг охирида Россельхознадзор ва Хитой бош Божхона бошқармаси ўзаро сут маҳсулотлари етказиб бериш ҳақида битим имзолаган эди. Бошида Хитой томон фақат 10та россия сут заводи маҳсулотига рухсат берган бўлса, кейин ушбу рўйхат 33тага кенгайтирилган эди. Май ойининг охирида биринчи партия сут Хитойга етказиб берилди.

Маълумот учун – Хитойда Россияда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари жуда катта талабга эга. Айниқса турли сут маҳсулотлари, шоколад, гречка, буғдой, асал, соя ва кунгабоқар ёғи.  

Янгиликлар лентаси
0