Руҳоний: АҚШ ҳаракатлари Яқин Шарқ барқарорлигига хавф солмоқда

© Sputnik / Sergey Guneyev / Медиабанкка ўтишПрезидент Исламской Республики Иран Хасан Роухани, фото из архива
Президент Исламской Республики Иран Хасан Роухани, фото из архива - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ШҲТ саммити 13-14 июнь кунлари Бишкекда бўлиб ўтмоқда

ТОШКЕНТ, 14 июн - Sputnik. АҚШ ҳаракатлари Яқин ва Ўрта Шарқ минтақасидаги барқарорликка жиддий хавф солмоқда, деб баёнот қилди Эрон президенти Ҳасан Руҳоний.

Премьер-министр Японии Синдзо Абэ - Sputnik Ўзбекистон
Япония Бош вазири 31 йил деганда биринчи марта расмий ташриф билан Эронга йўл олди

"АҚШ ҳукумати охирги икки йил давомида, барча халқаро тузилмалар ва қоидаларни бузган ҳолда, ўз иқтисодий, молиявий ва ҳарбий имкониятларини ишга солиб агрессив ёндашувни ҳаётга татбиқ этмоқда ва бу билан минтақадаги ва жаҳондаги барқарорликка жиддий хавф солмоқда", - деди Эрон президенти ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши йиғинида.

ШҲТ саммити 13-14 июнь кунлари Бишкекда бўлиб ўтмоқда.

ШҲТ таркибига саккизта давлат киради - булар Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон). Мўғулистон, Эрон, Афғонистон ва Беларусь кузатувчи-давлатлар мақомига эга. Олтита давлат - Шри-Ланка, Туркия, Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа ва Непал - мулоқот бўйича шериклар ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0