Япония Бош вазири 31 йил деганда биринчи марта расмий ташриф билан Эронга йўл олди

© Sputnik / Сергей МамонтовПремьер-министр Японии Синдзо Абэ
Премьер-министр Японии Синдзо Абэ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Синдзо Абэнинг айтишича, унинг Японияга расмий сафари минтақада зиддиятни пасайтиришга йўналтирилган

ТОШКЕНТ, 12 июн - Sputnik. Япония Бош вазири Синдзо Абэ чоршанба куни расмий ташриф билан Теҳронга йўл олди, у ерда Эрон олий етакчиси оятуллоҳ Али Ҳумайний ва президент Ҳасан Руҳоний билан учрашади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Яқин Шарқдаги зиддият ташвишни келтириб чиқармоқда. Халқаро ҳамжамиятнинг ушбу масалага эътиборини ҳисобга олган ҳолда, кучим етганича мен бу минтақада тинчлик ва барқарорлик ролини ижро этишни истардим. Япония ва Эрон ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатларга таяниб, (минтақада) зиддиятни камайтириш учун президент Руҳоний ва олий етакчи оятуллоҳ Хумайний билан очиқ фикр алмашмоқчиман", - деди Абэ Эронга учиш олдидан NHK телеканалига берган интервьюсида.

Япон ҳукумати раҳбарининг Эронга расмий ташрифи 31 йил муқаддам, 1978 йилда шоҳ тахтдан ағдарилмасидан ва ислом республикаси ташкил топмасидан олдин амалга оширилган.

АҚШ Эронга қарши уруш бошлашга тайёр >>>

Кутилишича, музокараларнинг бош мавзуси: АҚШ ядро келишувидан чиққанига қарамай, Эронни ушбу келишувда қолдириш зарурати ҳақида бўлади.

Станислав Тарасов - Sputnik Ўзбекистон
Америка Эронни тиз чўктиришга уринмоқда – сиёсатчи

Эрон АҚШ ядро битимидан чиққан санадан бир йил ўтиб 2019 йил 8 май куни ушбу шартноманинг айрим бандлари: хусусан, бойитилган уран ва оғир сув захиралари бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни тўхтатишини эълон қилди. Теҳрон ўзини ушбу чекловлар билан боғлаб қўйилган, деб ҳисобламаслигини маълум қилди.

Эрон ҳукумати кўрилган чоралар АҚШ томонидан ядро келишуви қоидаларининг бузилгани ҳамда Вашингтоннинг Теҳронга қарши санкциялар киритгани, шунингдек, битимнинг қолган аъзолари (Германия, Франция, Британия, Хитой ва Россия)нинг вужудга келган муаммога етарли тарзда еча топа олмагани билан боғлиқлигига ишора қилишган эди.

Эрон бу давлатларга ўз манфаатларини таъминлаш учун 60 кун муҳлат берган ва агар улар АҚШ ҳаракатлари туфайли вужудга келган муаммоларга ечим топа олишса, вақтинча тўхтатиб қўйилган мажбуриятларини бажаришга қайтишга ваъда берган эди.

Янгиликлар лентаси
0