Водийлик тарихчи: баъзи олимлар асл манбаларни ўқишмайди

© Sputnik / Дильшода РахматоваКандидат исторических наук, доцент Тахиржон Казаков
Кандидат исторических наук, доцент Тахиржон Казаков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоқовнинг сўзларига кўра, катта анжуманларнинг бирида олимлардан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг отаси - темурий шаҳзода Умаршайх Мирзо вафоти сабаби ҳақида гапира туриб, “махсус ёлланган айғоқчи келиб, Умаршайх Мирзони ўша жардан қулатиб юборган”, деган фактни келтирган.

ТОШКЕНТ, 10 июн - Sputnik. Ахсикент археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш дирекцияси директори ўринбосари, тарих фанлари номзоди Тоҳиржон Қозоқов Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда баъзи олимлар асл манбаларни ўқимай, хулоса қилишлари ҳақида гапирди.

Қозоқовнинг сўзларига кўра, катта анжуманларнинг бирида олимлардан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг отаси - темурий шаҳзода Умаршайх Мирзо вафоти сабаби ҳақида гапира туриб, “махсус ёлланган айғоқчи келиб, Умаршайх Мирзони ўша жардан қулатиб юборган”, деган фактни келтирган.

Выступление Шавката Мирзиёева во время послания Олий Мажлису - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ёпиқ эшиклар ортида сақланаётган ноёб бойликлар ҳақида гапирди

"Жонида қасди бор одам бориб жарнинг тагидан ковлайди, ўзи ўтирган шохни арраламайди-ку ҳеч ким?", - дейди суҳбатдош.

Қозоқов Умаршайх Мирзонинг ҳалок бўлишига оид аниқ факт ҳинд тарихчиси Абул Файз Алломийнинг "Акбарнома" асарида аниқ келтирилганини қўшимча қилади.

"У асардаги эпизодларини яхшилаб ўқисак, каптархона тасвири аниқ келиб чиқади. Қаранг, ёзади-ки, "...Каптархонага чиқди, қафасларни очди, каптарларни учирди, кавушини пастга ечди-да, оёғини осилтириб ўтирди". Демак-ки, супа бўлган, супанинг тепасида эса каптархона бўлган дейиш мумкин. "Умаршайх Мирзо оёғини осилтириб ўтирган бир вақтда хизматчи узоқдан жар қулаётганини кўриб қолди. "Жар қулаяпти, жар қулаяпти", деб бақирди. Умаршайх Мирзо сапчиб тушди-да, бир пой кавушини кийишга улгурди. Иккинчисини кийишга улгурмади, у жардан қулаб тушди, жарнинг тагида қолди…", - дея ҳинд тарихчиси асаридан иқтибос келтиради олим.

© Sputnik / Дильшода РахматоваРуины древнего города Ахсикент, археологический памятник Ферганской долины
Водийлик тарихчи: баъзи олимлар асл манбаларни ўқишмайди - Sputnik Ўзбекистон
Руины древнего города Ахсикент, археологический памятник Ферганской долины

Ахсикент - Фарғона водийсининг биринчи пойтахти. Ҳозирда энг катта археологик ёдгорликдир. Шаҳар милоддан аввалги III-асрда ташкил топган бўлиб, 1621 йилги зилзилада вайронага айланган. У Фарғонанинг сиёсий, маданий, иқтисодий маркази ҳамда Буюк ипак йўлининг асосий шаҳарларидан бири бўлган.

Янгиликлар лентаси
0