ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномаси ҳозирги кунда Ўзбекистон қўёзма фондларида сақланаётган 100 мингдан зиёд қўлёзма асарлар ҳақида гапирди.
Президент улар шу кунга қадар тўлиқ ўрганилмаганини қайд этди.
Ўзбекистон раҳбари Ал-Бухорий, Насафийлар етишиб чиққан юртда адашганлар бўлиши мумкин эмаслиги, ноёб мерос эгалари бўла туриб, уларни жаҳон ҳамжамиятига етказиш бўйича етарлича ишлар қилинмаганлиги ҳақида афсус билан гапирди.
Президент, шунингдек, Ўзбекистонда бугунги кунда бирорта ҳам етук теолог олим йўқлиги масаласига тўхталиб ўтди.
"Маърифий билимлар ота-боболаримиз қолдирган мўътабар китобларда эмасми?", — деди президент ва "Шундай билимларга эга халқ сифатида юртимизда ақидапарастларнинг чиқиши ярашмайди", — дея қўшимча қилди.