Қозоғистонда президент сайлови бошланди

© Sputnik / Евгений БиятовВыборы президента в Казахстане
Выборы президента в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда Назарбоев иштирокисиз бўлиб ўтаётган биринчи президент сайловчи бошланди.

ТОШКЕНТ, 9 июн ─ Sputnik. Бугун эрта тонгдан Қозоғистон шаҳарларида навбатдан ташқари президент сайловлари бошланди, РИА Новости хабарига асосан.

Президент Казахстана Касым-Жомарт Токаев - Sputnik Ўзбекистон
Токаев: Қозоғистоннинг қўшнилар борасида омади келган

Сайловларда овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 20:00 га қадар давом этади. Ғарбий-Қозоғистон, Атирау, Оқтўбе ва Мангистау вилоятларида сайлов участкалари бир соат кеч очилиб бир соат кеч ёпилади.

Маълумот учун, бу мустақил Қозоғистон тарихида олтинчи президент сайлови бўлиб, у илк бор Нурсултан Назарбаевнинг иштирокисиз ўтказилмоқда. Республикани 30 йил давомида бошқариб келган Назарбаев 2019 йилнинг 20 март куни ўз истеъфосини эълон қилган эди. Шундан сўзнг вақтинчалик давлат раҳбари этиб Қосим-Жомарт Токаев тайинланган эди.

Қозоғистон президенти лавозимига 7 нафар номзод иштирок этмоқда, жумладан Nur Otan  партияси вакили, Токаев ҳам. Қозоғистон қонунчилигига кўра,  сайловда қанча фуқаро иштирок этмасин, сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади, лекин прездент бўлиб сайланиш учун номзодлардан бири 50%дан ортиқ овоз жамлаш керак. Ҳеч бир номзод 50%дан ортиқ овоз жамлай олмаса -  сайловнинг иккинчи тури белгиланади.

Янгиликлар лентаси
0