Қирғизистон ТИВи Туркия элчисига норозилик нотаси топширди

© Sputnik / Нурис АлымбаевБеспорядка в селе Орок
Беспорядка в селе Орок - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон ТИВи тартибсизликлар юз берган Орок қишлоғида бўлган Туркия элчисига норозилик нотаси берди.

ТОШКЕНТ, 6 июн – Sputnik. Қирғизистон респбуликаси Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатдаги Туркия элчиси Женгиз Камил Фиратга норозилик нотаси топширди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон нашри.

“Вазирлик Туркия элчисини Қирғизистон ички ишларига аралашмасликка, ўзини тийиш ва миллий қонунчиликни ҳурмат қилишга чақирди”, - дейилган расмий хабарда.

Маълум бўлишича, Ороқ қишлоғида аҳоли гуруҳлари орасида катта жанжал содир бўлган вақтда Туркия элчиси ўша ерда бўлган.

Мужчина держит наручники - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонда тартибсизликларда иштирок этган 27 ёшли депутат қўлга олинди

Эслатиб ўтамиз, 5 июн куни эрталаб соат 08:30 Ҳайит намозидан кейин Қирғизистоннинг Чуй вилояти Орок қишлоғида яшовчи турк ва қирғиз миллатига мансуб ўсмирлар орасида жанжал келиб чиққан. Шундан сўнг аҳоли қишлоқдаги бир неча уйларнинг дерезасини синдириб, сомонхоналарга ўй қўйган. Жанжал оқибатида икки ўсмир жонлантириш бўлимига тушган.

Қирғизистон милицияси ушбу жанжан юзасидан 32 кишини сўроқ қилиб, можарода иштирок этган бишкеклик депутат Кылыч Боркоевни ҳибсга олган. 

Энг сўнгги хабарларга кўра, айни дамда иккала томон ҳам ўзаро келишиб олишган ва бир-бирларига даъволари йўқлигини хабар қилишган.

Янгиликлар лентаси
0