Қирғизистонда тартибсизликларда иштирок этган 27 ёшли депутат қўлга олинди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоМужчина держит наручники
Мужчина держит наручники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Орок қишлоғида Ҳайит намозидан сўнг ўсмирлар ўртасида даҳанаки жанг юзага келади, кейин эса бу муштлашувга айланиб кетади.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Қирғизистонда Сокулук тумани Орок қишлоғидаги тартибсизликларда иштирок этган 27 ёшли маҳаллий кенеш депутати Қилич Боркоев қўлга олинди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Қирғизистон милиция ходимлари Орок қишлоғидаги содир бўлган можарода иштирок этган 32 кишини қўлга олган, улардан 31 нафари сўроққа ҳозир бўлиш мажбурияти билан қўйиб юборган.

Таджикские пограничники - Sputnik Ўзбекистон
Қабристон сабабли тожик-қирғиз чегарасида низо чиқди

Чуй вилояти ИИББнинг аниқлик киритишича, қамоқда фақат маҳаллий кенеш депутати Қилич Боркоев қолган. Ҳозирда депутат Сокулук туман ИББ вақтинчалик сақлаш изоляторида сақланмоқда.

Орок қишлоғидаги можаро

5 июн куни соат 8:30лар атрофида Ҳайит намозидан сўнг ўсмирлар ўртасида даҳанаки жанг юзага келади, кейин эса бу муштлашувга айланиб кетади. Икки ўсмир шифохонага ётқизилган ва уларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон ЖКнинг 266-моддаси (“Безорилик”) билан жиноий иш қўзғатилган. 15 ва 23 ёшли икки нафар гумон қилинувчи ҳибсга олиниб, вақтинчалик сақлаш изоляторида сақланмоқда. Можародан ғазабланган қишлоқдошлар 15 та хонадон деразаларини синдириб, бедахонани ёқиб юборишган. Ҳозирда қишлоқда вазият барқарорлашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон собиқ бош прокурори Аида Салянова шов-шувли Азиз Батукаев иши бўйича ҳибсга олингани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0