Россияда сотилаётган чойлар ёппасига текширувдан ўтказилди

© PixabayЧай
Чай - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чой ичиш зарарлими? "Роспотребнадзор" магазинларда сотилаётган чойларни ёппасига текширувдан ўтказиб, ўз хулосасини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Статистик маълумотларга кўра, дунёдаги ҳар бир киши йилига 1,16 кг чой истеъмол қилар экан. Сиз чой харид қилганда унинг сифатини қандай аниқлайсиз?

Чай с лимоном - Sputnik Ўзбекистон
Кўп чой ёки қаҳва ичиш саратон ривожланиши хавфини оширади - олимлар

Афсуски, харидорлар чойнинг бренди, чиройли қутиси ёки нархига қараб харид қилишга ўрганиб қолишган. Ваҳоланки, ҳеч қандай “машҳур бренд” ёки қиммат нарх – маҳсулот сифати яхшилигини кафотлатламайди. Чой сифатини жиддий текшириш - камдан-кам ўтказилади.

Россия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи муассаси 35 та брендга қарашли бўлган 48 хил пакетланган ва баргли қора чойларни 178 та кўрсатгичи бўйича текширувдан ўтказиб ўз хулосасини маълум қилди.

Ўз текширувида Роспотребнадзор қайси чойнинг сифати  яхшироқ, барг чой яхшими ёки пакетланган чой, пакетланган чойда бўёқ ишлатилади дейишади шу ростми, каби саволларга жавоб топишга ҳаракат қилди.

Кружка с горячим чаем в руке мужчины - Sputnik Ўзбекистон
Қайноқ чой истеъмол қилиш ўлимга олиб келиши мумкин – олимлар

Текширув

Чойнинг аксарият ишлаб чиқарувчилари Ҳиндистон, Шири-Ланка, Цейлон ёки Хитойда жойлашган. Ушбу мамлакатларда чой қандай етиштирилади, уни етиштиришда қандай кимёвий моддалардан фойдаланилади ва уларнинг қанчаси кейинчалик ҳам чой баргларида сақланиб қолади?

Россия назорат органи айтишига кўра текширилган чойлар орасида бирорта ҳам аутсайдер бўлмаган. Уларда ҳеч қандай бўёқ, токсик ва радиоактив моддалар топилмаган. Шунингдек кофеин, танин ва полифеноллар миқдори ГОСТ нормаларига мос бўлган. Хуллас уларнинг ҳаммаси чой деган номга муносиб.

Роспотребнадзор аниқлаган камчиликлар эса қуйидагилардан иборат бўлган: айрим чойларда моғор, ичак таёқчалари топилган. Шунингдек 48тадан 40та чойда – пестицидлар борлиги аниқланган.

тест - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда йирик саноат чой плантациялари ташкил қилинади

Ушбу “топилмалар” орасида, шартли равишда энг хавфлиси бу – моғор десак бўлади. Моғор - чойлар “Краснодарский” ва “Dilmah” брендларининг пакетланган чойидан топилган.

“Ичак таёқчалари” ҳам жуда хавфли, лекин улар 60 даража иссиқда қурбон бўлади. Шунинг учун аксарият ҳолларда улдардан ҳеч ким зарар кўрмайди. Ичида “ичак таёқчалари” топилган чойлар қуйидагилар: “Традиция” барг чойи ва Booke Bond, Gordon, Riston, Twinings, Richard, Alokozay, “Императорский”, “Азерчай”, “Тот самый чай”, “Золотая чаша” пакетли чойларидир.  

Текширилган 48 та чойдан 40 тасида пестицидлар топилган, қуйида уларнинг номлари ва неча хил пестицид топилганини келтириб ўтамиз: Akbar – 8, Dilmah – 1, Lipton – 1, Greenfield – 1, Curtis – 1, Великий тигр – 2, Maitre De The – 2, Tess – 1, Ahmad барг – 5, Ahmad пакет – 2,  Booke Bond – 1, Gordon – 1, Riston – 1, Беседа – 6, Лисма – 6, “Императорский” – 1, Twinings – 1, Richard – 1, “Азерчай” – 4, “Тот самый чай” – 6, “Краснодарский” – 5, “Принцесса Нури” барг – 1, “Принцесса Нури” пакет – 6, “Золотая чаша” – 3, Alokozay – 3, “Майский” барг – 2, “Майский” пакет – 8.

АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндлар Трампга кўк чой совға қилди ва "ақлингизни тозалаб олинг" деб тилак билдирди

Айтиш жоизки, ушбу чойлардаги пестицидлар миқдори Россияда белгиланган норма даражасида, яъни жуда кам миқдорда. Уларни токсик деб бўлмайди, лекин шу билан бирга юқоридаги чойларни “органик”, яъни соф табиий маҳсулот деб аташ ҳам нотўғри бўлади. 

Зарарли моддалар топилмаган чойлар

Ичида умуман пестицид топилмаган чойлар қуйидагилар бўлди: Milford, Basilur, Lipton, Greenfield, Dilmah, Brooke Bond – пакетли чойлари. Шунингдек Akbar ва “Традиция” номли барг чойлар.

Маълумот учун: Россиядан олдин фақат 2 хил пестицидлар таъқиқланган эди. 2018 йилда киритилган нормаларга кўра, яна 16 хил пестицидлар таъқиқ остига тушди. Европада, АҚШ ва Японияла эса 280 хил пестицидлар таъқиқланган. Бугунги кунда дунё қишлоқ хўжалигида жами 1000га яқин пестицидлар қўлланилади. Яна йил сайин янги турдаги пестицидлар пайдо бўлмоқда.  Уларнинг барчасини текшириб аниқлашнинг иложи йўқ.

Чой қандай турларга бўлинади?

Процесс заваривания чая - Sputnik Ўзбекистон
Чойнинг яна бир фойдали хусусияти аниқланди

Чой ва кофе ичимликлари бўйича мутахассис Андрей Колбасинов айтишига қараганда, чой ўсимлиги йиғиб олиниб қуритилганидан сўнг у бир неча босқичда ғалвирдан ўтказилади. Дастлабки босқичда чой гуллари ва энг юқори барглари саралаб олинади. Кейин эса бутун барглар танлаб олинади. Савдода бундай чой “йирик баргли чой” ёки Orange Pekoe деб сотилади. Ишлов жараёнида синган барглар эса – “кичик баргли чой”  сифатида арзонроқ сотилади. Чойнинг энг майда бўлаклар ва қуқумлари эса – пакетларга солиниб пакетли чой сифатида сотилади.

Мутахассислар, сифати номаълум бўлган баргли чойлардан фойдаланганда дастлаб уларни қайноқ сувда чайиб олиб, сувини тўкиб ташлаб, кейин дамлаб ичишни маслаҳат беришди. Шунда чойдаги зарарли моддалар ювилиб кетиши кафолатланади.

Чой таъми нимага боғлиқ ?

Капсулы с рыбим жиром - Sputnik Ўзбекистон
Юрак учун энг фойдали витамин маълум қилинди

Биз ушбу мақоладиа атайлаб чойнинг таъми ҳақида ҳеч қандай фикр билдирмадик, чунки чой таъми жуда кўп факторларга боғлиқ бўлади. Андрей Колбасинов айтишига қараганда, чой таъми нафақат унинг нави, балким унинг ўсган жойи, денгиз сатҳидан баландлиги, тоғнинг қуёшли ёки соя томонидан ўсгани, қандай ишлов берилгани ва яна кўплаб факторларга боғлиқ бўлади. Ундан ташқари кўплаб ишлаб чиқарувчилар турли нав чойларни аралаштириб ўзларининг “бленд”ини яратишади. Иккинчидан одамларнинг ҳам таъби турлича бўлиши мумкин. Бировга ёққан чой бошқаларга унчалик ёқмаслиги мумкин.

Чойнинг фойдаси борми?

Только стакан и вода - мировые хиты в исполнении уличного музыканта - 11 млн просмотров на Ютуб. Смотреть всем. - Sputnik Ўзбекистон
Шифокорлар кўп сув ичиш соғлиққа зарар эканлиги ҳақида огоҳлантиришди

Тиббиёт фанлари доктори, диетолог Марият  Мухина айтишига қараганда қора чой инсон ичак микрофлорасини яхшилашда ёрдам беради.  Бактерия, токсин ва шлаклар миқдорини камайтириб, овқат ҳазм қилишни яхшилайди, организмдан ортиқча суюқликларни чиқаришга ёрдам беради. Кунига 3-4 пиёладан ортиқ истеъмол қилмаган маъқул.

Хулоса қилиб айтганда, барг чойларнинг сифати пакет чойларга нисбатан юқори. Пакет чойлар ичида ҳам ҳеч қандай бўёқ ёки мусор йўқ. Улар ҳам чой, фақат жуда майда бўлакларга бўлинган, шуни учун ҳам ранги тез чиқади.

Чой устида баъзан кўринадиган пленка – бу сувнинг сифатига боғлиқ. Агар сувда турли кальций бирикмалари миқдори кўп бўлса – ана шундай пленка пайдо бўлади.

Янгиликлар лентаси
0