Аёвсиз калтакланган 10 кунлик келин иши якунланмоқда: зўравон эрга қандай жазо берилди?

© Фото предоставлено родственниками пострадавшейПострадавшая от побоев мужа жительница Булунгура Зухра Умарова вместе с матерью
Пострадавшая от побоев мужа жительница Булунгура Зухра Умарова вместе с матерью - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"У, ухлаб қолмагин, музқаймоқ олиб қайтаман, сенга айтадиган гапим бор, деб ярим кечаси уйга кириб келди. Қўққисда менга ташланиб, дўппослар экан, ҳозироқ онамга мен бошқа эркак билан бўлганман, деб айтасан, дея талаб қила бошлади": булунғурлик келинчак бошидан кечирган фожиа ҳақида Sputnik мухбирига интервью берди

Тўй бўлганининг 10-кунида турмуш ўртоғи томонидан аёвсиз калтакланиш оқибатида Булунғур туманидаги касалхонанинг жонлантириш бўлимига олиб келинган келинчак Зуҳра Умарова иши ниҳоясига етай деб қолди. Sputnik Ўзбекистон мухбири Умарованинг ўзи, унинг онаси ва Самарқанд вилояти хотин-қизлар раиси Гавҳар Алимова билан боғланиб, бўлиб ўтган воқеалар, қандай чоралар кўрилгани ва келгусида амалга ошириладиган ишлар ҳақида суҳбатлашди.

Ёш келинчак зўравон эркак билан яшашдан бош тортди

Зуҳра Умарованинг сўзларига кўра, оппоқ орзулар билан бир ёстиққа бош қўйган эркак туфайли асал ойи дўзахга айланиши ҳеч қачон хаёлига келмаган. Ички бир туйғу бўлган, холос. Тўққизинчи май куни келган совчиларнинг "Куёв бола сал ҳаяжонда, гапиришга уялибди, шунинг учун 100 грамм ичибди", деган гапларидан ҳушёр тортиб, онасига: "Она, куёв ичар экан, эртага мени урмайдими?", дея дилини ёрган.

Женщина из Булунгура, пострадавшая от побоев мужа - Sputnik Ўзбекистон
"Мени ҳатто онам танимади": Булунғурда 10 кунлик келинчакни эри аёвсиз калтаклади

Истаги қизини бахтли кўриш бўлган она ўша вақтда бу гапларга парво қилмаган. "Яхши ният қил, болам. Мана, аканг ҳам баъзан оз-оз ичади, жанжал қилмайди-ку.  Сен тўй бўлсанг, синглингнинг ҳам бахти очилар, укангни уйлантирган бўлсак, келиннинг олдида қачонгача елкангни қисиб юрасан. Ёшинг 30 дан ошди ахир", - дея қизини юпатади.

Орадан ўн кун ўтиб, она қистови билан Зуҳра узатилади.

Суҳбатдошим зўравон ҳақида хоҳламайгина гапиради. Гап орасида зарба тегган жойлар оғриганидан, чуқур "уҳ" тортади ва ҳорғин овозда ўша машъум кун тафсилотларини эслашга ҳаракат қилади.

"Кечга томон таъзияга кетиб, дўкондан ароқ ичиб қайтган эди. Кейин яна пиво олиб келиб ичди. Сўнг "Марожни олиб келаман, ухлаб қолма, сенда гапим бор, деб уйдан чиқиб кетди. Қайтиб келиб, кутилмаганда дуч келган жойимга дўппослай кетди. Ҳозир бориб онамга бошқа билан бўлганман дейсан, деб такрорларди. Қайнонамнинг "Қўй, бировнинг боласини ўлдириб қўясан", деб жонҳолатда бақиргани эсимда. Бошимга тушган галдаги зарбадан ҳушимдан кетдим. Буёғини эслай олмайман, ҳисоб", - дея ҳикоя қилади жабрдийда.

Келинликнинг ўн куни қандай кечгани, ҳақидаги саволга эса, "куёвтўра" бир кун соғ юрса, икки кун ичкилик истеъмол қилиб, маст юрганини айтади.

Зуҳранинг айтишича, ҳушига келган куни кўзини очолмаган. Фикру ёди, оғриқни енгиш билан ўтган.

"Бошим зирқираяпти, суякларим оғрияпти, белимда оғриқ бор", - дейди у.

© Фото предоставлено родственниками пострадавшейПострадавшая от побоев супруга жительница Булунгура Зухра Умарова
Аёвсиз калтакланган 10 кунлик келин иши якунланмоқда: зўравон эрга қандай жазо берилди? - Sputnik Ўзбекистон
Пострадавшая от побоев супруга жительница Булунгура Зухра Умарова

Нега эри устидан ариза ёзишдан бош тортганини сўрайман. "Биринчи июнь куни кечаси беш нафар милиция ходими келиб, эрингизнинг устидан ариза ёзасизми, деб сўради. Мен уларга мазам йўқ, деган ишорада қўлимни силкитдим. Улар чиқиб кетишди. Менинг "йўқ" деган ишорамни ички ишлар органи ходимлари "ёзмайман" маъносида қабул қилган бўлишса керак", - дейди у ва гапи охирида ҳаётини ҳақиқий жаҳаннамга айлантирган эркак билан турмушни давом эттирмаслигини қўшимча қилади.

Зуҳра Умарованинг онаси: эзилиб кетдим, тирик мурдадайман

Келиннинг онаси Манзура ая суҳбатни кечаю-кундуз қизининг соғайишини тилаб Худога нола қилиб ўтирганидан бошлайди.

"Ўша машъум кун олдидан қизим Зуҳранинг зираги синиб қолган экан. Отаси чиройли зирак олди, қаранг ўша куни юрагим сезиб, Зуҳрани бориб кўриб келай, деб йўлга чиқдиму, яна ортимга қайтдим. Бир йўла Ҳайитда борамиз, ҳайитлик оборамиз, дебманда", - кўзига ёш олади суҳбатдош.

Мама-утка и утята - Sputnik Ўзбекистон
Она - барибир она. Эзгуликка чорловчи видео.

Ҳаммасига ўзи айбдорлигини айтади. "Ниятларим бошқача эди. Бирдан шундай бўлиб қолди. Яхшиям қўшниси эшитиб, ёрдамга келибди, бўлмаса қизимни ўлдириб қўяркан"...

Онанинг сўзларига кўра, касалхонага қизининг ортидан борганида, иккинчи қизининг "Зуҳра яхши, юзи сал кўкарган", деган гапидан сўнг аввал палатага кирмаган, санитаркаларнинг "қизингизнинг овқатини берасизми?", деган таклифидан сўнг ичкарига кириб, фарзандини аввалига танимаган.

"Жойимда қотиб қолдим. Сўнг овозим борича бақириб йиғладим", - дея эсга олади Умарованинг онаси.

Бир оз жим қолгач, қизи Зуҳрани таърифлай бошлайдию "Бир зайл қора меҳнатда юрган. Оғир-босиқ, ҳеч қачон бировга гап қайтармаган... Юввошлигингдан шундай урдимикан, қизгинам-а", - суҳбатдошим хаёлан қизига мурожаат қилади.

Эзилиб кетганини, жонсиздай юрганини айтади...

Гавҳар Алимова: Зуҳра Умаровани хотин-қизлар қўмитаси оёққа турғазади

Самарқанд вилояти хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова маиший зўравонлик муаммоси Ўзбекистондаги оғир, ниҳоятда мураккаб масалалардан бири эканини таъкидлаб, жуда кўп такрорланадиган бир гапни айтади: зўравонликка учраган аёллар кўпинча бу муаммони яширадилар

Письменные принадлежности - Sputnik Ўзбекистон
Никоҳ шартномаларини мажбурий қилиш ҳақида қонун лойиҳаси киритилди

"Ор-номус қилишади, ёки дарҳол эрларини кечиришади. Мана, масалан Зуҳра Умарованинг эрининг биринчи хотини билан ҳам гаплашдим. Аёлдан эркак ҳақида "алкаш", "бемаза" деган таърифларни эшитдим. Ҳатто ўз туғишган опаси ҳам ундан безор. "Илтимос, укамни эллик йилга қамангизлар", деди учрашганимда", - дейди Алимова.

Ўн кунлик келинчак - Зуҳра Умарова билан содир бўлган ҳодисадан сўнг, вилоят аёллар етакчиси сифатида Булунғур туманига етиб бориб, ушбу масала билан шахсан шуғулланади. Хусусан, айнан Алимованинг талаби билан шу пайтгача нимагадир кечиктириб келинган экспертиза ўтказилган, Булунғур туман ИИБ ходимларининг англашилмовчилик туфайли жабрдийданинг қўл силташини "йўқ" маъносида тушунишлари натижасида ёзилмай қолган даъво аризаси ҳам ёзилди.

Гавҳар Алимова билан суҳбатимиз мана шундай аянчли оқибатни келтириб чиқарган ичкилик мавзусига бориб тақалади.

"Биласизми, вилоят хотин-қизлар раиси бўлиб ишга келганимга беш ойдан ошди. Самарқанддаги аҳволни ўрганганимда, олдимизда катта ишлар турганини билганман. Иш фаолиятим аввалида Пахтачи туманида спиртли ичимликни ҳаддан зиёд истеъмол қилган эркак 16 яшар дилбанди - ўз қизининг номусига тажовуз қилган ҳодисага дуч келганман. Оила бекаси эса бу жирканч ҳатти-ҳаракатга дош беролмай, эркакни бутилка билан уриб ўлдириб қўйган. Мана шу ҳодисани муҳокама қилиш жараёнида вилоятдаги спиртли ичимликларга муккасидан кетган эркаклар рўйхатини йиғиш топшириғини берганман. Ҳозир қўмитада ана шундай 621 нафар, оилада жанжалга сабабчи бўладиган, ичкиликка берилган, зўравон эркаклар рўйхати бор. Албатта, бу рўйхат шунчаки йиғилгани йўқ, Ички ишлар бўлимлари, соғлиқни сақлаш бошқармалари ва имом хатибларга расмий хат қилиб топширилган. Токи бу идоралар ҳам рўйхатга тушганлар билан ишлашлари ва оилаларга амалий ёрдам кўрсатишлари лозим", - дейди у.

Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Наманганлик эркак ўз хотинини чойнак билан уриб ўлдирди

Айтганча, суҳбат давомида Самарқанд вилояти хотин-қизлар етакчиси аёвсиз калтакланган Зуҳра Умарова расман никоҳдан ўтмагани, эри билан шаръий никоҳда бўлганига эътибор қаратади. Алимова ота-оналар бундай масалаларга масъулият билан ёндашмаётганларини афсус билан таъкидлайди.

"Ота-оналар орасида ўз қизларини шаръий никоҳ билан турмушга бераётганлари ҳам афсуски, бор. Бу билан улар ўз фарзандларини қонуний ҳақ-ҳуқуқларидан маҳрум этаётганликларини ўйлаб ҳам кўришмайди. Бугун вилоятда бу масалада ишлар олиб борилмоқда, минглаб фуқароларни қонуний никоҳдан ўтказишга эришяпмиз", - дейди Алимова.

Хотин-қизлар раисининг айтишича, бу жиддий, шу билан бирга нозик масала бўлиб, шаръий никоҳда бўлган аёлларнинг аксарияти "қонуний никоҳ" деган талабни ҳали қабул қилишга тайёр эмас, ҳатто.

Суҳбатимиз якунида, вилоят ҳокими ўринбосари Гавҳар Алимова бугун 4 июн куни жабрдийда Зуҳра Умарова ҳолидан шахсан бориб хабар олганини айтиб ўтади.

"Томография хулосаси ёмон эмас. Зуҳранинг анча кайфияти кўтарилди", - дейди у.

Алимованинг сўзларига кўра, қўмита ўз вазифасини бажарди, бу иш охирига етқазилди. Зўравон эр наркологиядан чиқариб келиниб, қамоққа олинди. Ҳозирда зўравон устидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 105-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Зуҳра Умарова эса хотин-қизлар қўмитаси ҳимоясига олинган. Тўлиқ тузалгач, уни ишга жойлаштириш режалаштирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0