Наманганлик эркак ўз хотинини чойнак билан уриб ўлдирди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишПреступник за решеткой
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эркак жанжал вақтида ўз аёлига қарата чойнакни улоқтирган

ТОШКЕНТ, 5 фев - Sputnik. Наманганлик эркак ўз рафиқасини чойнак билан уриб ўлдирди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

"2019 йил 30 январь куни Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида яшовчи Қ.Ж. уйида оилавий жанжал туфайли бирга яшаган рафиқаси Н.Ж.га қарата чойнак отган вақтида чойнак унинг бошига тегиб жароҳат олган

Натижада аёл касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган", - дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, эркак қўлга олинган.

Янгиликлар лентаси
0