ТОШКЕНТ, 31 май – Sputnik. Бош прокуратура матбуот хизмати Наманган вилоятида умумий қиймати 237,8 миллион сўмлик қалбаки “REGAPEN” номли дори воситалари аниқлангани ҳақида хабар қилди.
Хабарда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп тумани бўлими томонидан ДХХ ва туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Наманган-Шеробод” ЙПХ назорат масканида фуқаро А.И.нинг бошқарувида бўлган “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилганида, унинг юкхонасида фуқаро А.С.га тегишли 1.200 кассетада 300 мг.лик умумий қиймати 237,8 млн. сўмлик қалбаки “REGAPEN” номли дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.И., А.С. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.