ТОШКЕНТ, 30 май – Sputnik. Бош прокуратураси Андижон вилоятида МИБ ходимига қаршилик кўрсатиш ҳолати юзасидан хабар қилди.
Хабарда айтилишича, 10.05.2019 йил соат 18:30 ларда Мажбурий ижро бюроси Шаҳрихон туман бўлими давлат инспекторлари Д.Э. ва И.У. хизмат вазифаларини бажариб, тумандаги “Сарой” маҳалласида яшовчи С.Б.нинг хонадони газ ҳисоблагичи ускунаси кўрсаткичларини хатлов далолатномасига тушираётган вақтда, С.Б. (1975 й.т.) маст ҳолатда, давлат инспекторларининг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, уларни чиқиб кетишларини қатъий талаб қилиб, давлат инспектори И.У.ни (1988 й.т.) бошига уриб, тан жароҳати етказган.
Ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан С.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.