Ўзбекистонда ҳайвонларга озор берганлар учун жазо кучайтирилди

© Sputnik / Александр Полегенько / Медиабанкка ўтишЩенок
Щенок  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

ТОШКЕНТ, 29 май – Sputnik. Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.

Бу президент имзолаган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунда назарда тутилган. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган.

“Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш уларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, худди шунингдек ҳайвонларни қийнаш, –

энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;

шунингдек:

“Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахс ҳозирлигида содир этилган бўлса, –

энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади”, - дейилади ҳужжат матнида.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ИИББ ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш ва ҳайвонлар жанглари ташкилллаштиришга қарши қаратилган қонун ишлаб чиқиш бўйича таклиф тайёрлаётгани ҳақида хабар қилинган эди.

Кўргазма ниқоби остида итлар жанги ташкил қилган фуқаролар жазоланди

#Озорберма социальная акция - Sputnik Ўзбекистон
"Инсон бўл" #озорберма ижтимоий тадбири бошланди

Ўзбекистон қонунчилигида ҳайвонлар жангларини таъқиқловчи қонун йўқ, лекин ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳақидаги қонун бор. Унга кўра айбдор ЭКИҲнинг 0,5 – 2 миқдорида жазоланиши мумкин эди.

2018-йилда Mening Fikrim сайтида “Ҳайвонларни ҳимоя қилиш тўғрисида” қонун қабул қилиш ташаббуси илгари сурилган эди.

Петиция муаллифлари ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганларга нисбатан жавобгарлик чорларини кучайтириш, уйсиз қолган ҳайвонларнинг кўпайишини назорат қилиш дастурини қабул қилиш, уйсиз ҳавонларнинг қонуний мавқеини белгилаш ва уларни вақтинча сақлаш пунктлари очишни таклиф қилишган эди.

Янгиликлар лентаси
0