ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. "Меҳр ва оқибат" ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти янги ижтимоий лойиҳани бошлади. "Эзгуликни танла" деб номланган ушбу лойиҳани Ўзбекистоннинг кўплаб маданият, санъат ва спорт юлдузлари қўллаб қувватлашди.
Янги лойиҳа жамоатчилик эътиборини бугунги кунда ҳайвонларга нисбатан юз бераётган шафқатсизликка қарши қаратилган бўлиб, унинг асосий шиори "Озорберма" деган ибора бўлди.
Хабарда айтилишига кўра, айни дамда ушбу тадбирда Севара Назархон, Насиба Абдуллаева, Муножатхон Йулчиева, Муниса Ризаева, Асал Шодиева, Амира Алибекова, Лейли, Бобур Исмаилов, Руслан Нурудинов, Саида Амирлар суратга тушишга розилик беришган.
Плакатларда "Инсон бўл", "Озор берма" каби иборалар ёзилган. Ижтимоий тармоқларда ушбу тадбир #ozorberma хештеги ёрдамида кузатиб борилади.
"Мамлакатимизнинг ҳурматга сазовор инсонларни жалб қилиб катта тадбир ташкил қилишни анчадан бери режалаштириб юрган эдик. Биринчи фотосессиямиз 2017 йилнинг январ ойида бўлиб ўтган", — дейди "Меҳр ва Оқибат" нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Тимур Арипов.
Биз 7 йилдан бери инсонга ҳамроҳ ҳайвонларни ҳимоя қилиш учун фаолият юритиб келмоқдамиз.
— Аҳоли ва ёшлар орасида биздан кўрса кучсизроқ бўлган ҳайвонларга раҳм-шафқатли бўлиш ҳақида тушунтириш ишлари олиб бориш;
— Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолатлари ҳақида ҳуқуқни сақлаш органларига мурожаат қилганларни қўллаб-қувватлаш, ушбу мақсадда ҳуқуқшунос хизматини таклиф қилиш;
— Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолатлари учун қонуний жазо чораларини кучайтиришга қаратилган фаолият;
"Биз ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаган ва иштирок этган барчага: шаҳар маъмурияти, реклама майдонлари ажратиб берган компаниялар, журналистларга, дизайнер ва босмахона ишчиларига ҳамда лойиҳада бевосита иштирок этган юлдузларга беҳад миннатдорлигимизни билдирамиз. Улар ўз мисолида кшиларни ҳайвонларга ёрдам беришга уларга нисбатан раҳмли бўлишга чақиради билан", — дейди Меҳр ва Оқибат" раҳбари.
"Эзгуликни танла" ижтимоий тадбири бир йил давом этади ва МДҲ ҳудудида ушбу мавзудаги биринчии кенг кўламли лойиҳага айланади.