Ўзбекистон монополияга қарши органи ноҳалол рақобат ҳолатини аниқлади

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишCoca-Cola на прилавках магазина
Coca-Cola на прилавках магазина - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Frutto Cola” ичимлигининг этикеткасидаги баъзи белгилар “Coca-Cola” ичимлигининг белгилари билан ўхшаш эканлиги аниқланди.

ТОШКЕНТ, 29 май – Sputnik. Монополияга қарши курашиш қўмитаси “Frutto Cola” ичимлиги билан боғлиқ бўлган ҳолат юзасидан хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, Америка қўшма штатларининг “The Coca-Cola Company” компанияси Ўзбекистон ҳудудида “Coca-Cola” алкоголсиз ичимлиги учун бир қанча товар белгиларини қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказган.

© https://telegra.ph/USTRANEN-OCHEREDNOJ-FAKT-NEDOBROSOVESTNOJ-KONKURENCII-05-29Снова плагиат: Coca-cola заставила компанию сменить похожую этикетку
Ўзбекистон монополияга қарши органи ноҳалол рақобат ҳолатини аниқлади - Sputnik Ўзбекистон
Снова плагиат: Coca-cola заставила компанию сменить похожую этикетку

Компания Наманган вилоятида жойлашган “NORIN BOTTLERS” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган “Frutto Cola” алкоголсиз ичимлигининг этикеткасидаги баъзи белгилар “Coca-Cola” алкоголсиз ичимлигининг белгилари билан ўхшаш эканлигини маълум қилиб, Қўмитадан ушбу ҳолатни ноҳалол рақобат ҳолати сифатида кўриб чиқишни сўраган.

“Ишни кўриш жараёнида, “NORIN BOTTLERS” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган “Frutto Cola” ичимлиги этикеткасидаги баъзи элементларнинг ҳақиқатан ҳам “Coca-Cola” товар белгисидаги элементлар билан адаштириб юбориш даражасида ўхшаш эканлиги аниқланди.

Производство холодильников - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда яна бир монополия пайдо бўлмоқда

Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасида товарни рақобатчининг товар белгисига адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган белгилардан қонунга хилоф равишда фойдаланган ҳолда этикеткаларга, ўровларга жойлаштириб сотиш таъқиқланиши белгилаб қўйилган”, - дейилган хабарда

Таъкидланишича, “NORIN BOTTLERS” МЧЖга нисбатан қўзғатилган ишни кўриб чиқиш натижасида кўрсатилган ҳолатлар ўз тасдиғини топди ва жамиятга “Coca-Cola” товар белгисидаги элементлар билан адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган белгилардан фойдаланиш ҳолатини бартараф этиш бўйича кўрсатма берилди.

Бугунги кунда “NORIN BOTTLERS” МЧЖ томонидан монополияга қарши органнинг кўрсатмаси бажарилди, шунингдек “Frutto Cola” ичимлиги учун янги этикетка дизайни ишлаб чиқилди.

Янгиликлар лентаси
0