Москва суди “Равон”дан 36 миллион ундириб олиш ҳақида ҳукм чиқарди

© SputnikДевушка рядом с стендом компании "Ravon"
Девушка рядом с стендом компании Ravon - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москвада арбитраж суд “Равон Моторс Рус” компаниясидан 36 миллион рубл ундириб олиш ҳақидаги қарорни ўзгаришсиз қолдирди.

ТОШКЕНТ, 29 май – Sputnik. Москвадаги Тўққизинчи арбитраж суди Ravon расмий дилери “Равон Моторс Рус” компаниясидан “Телеспорт” компанияси фойдасига 36 миллион рубл ундириб олиш ҳақидаги қарорини ўз кучида қолдирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Презентация нового автомобильного бренда RAVON - Sputnik Ўзбекистон
Ravon Россия терма жамоасининг расмий ҳомийсига айланди

“Телеспорт” компанияси даъвосига кўра, 2017 йилнинг 28 сентябрида “Равон Моторс Рус” компанияси билан Футбол бўйича Россия терма жамоасига ҳомийлий қилиш ҳақида шартнома имзоланган. Унга кўра “Телеспорт” ҳомийга “Россия футбол жамоасининг расмий дилери” номидан фойдаланиш ҳуқуқини берган ва телевизион трансляциялар давомида компания рекламасини жойлаштирган.

Шартномага кўра, Равон Телеспортга 120 миллион рубл тўлаши керак бўлган. Аслида эса 90 миллион тўлаган ва қолган маблағни, молиявий қийинчиликларни сабаб қилган ҳолда, тўламаган. Ушбу ишни кўриб чиққан суд Равондан 30 миллион рубл қолган тўловни ва яна 6 миллион жарима ундириш ҳақида қарор чиқарган.

Юридик шахсларни рўйхатдан ўтказиш ягона маркази маълумотига кўра "Равон Моторс Рус" МЧЖнинг ягона асосчиси - “Автосаноат Инвест” МЧЖ (Тошкент). 

Янгиликлар лентаси
0