ТОШКЕНТ, 26 май – Sputnik. Москвалик психиолог Люция Сулейманованинг фикрига кўра, жамоат транспортида ёши катталарга жой бериш ҳақида, доимо эшиттириладиган эълонлар, ҳамманинг жонига теккан ва у пенсионерларни ёшига қараб дискриминация қилишга олиб келади.
“Бундай эълонлар ёшларда фақат ранжиш туйғуси уйғотади. Улар ҳеч қандай ҳурмат ҳис қилмасдан жойларини бўшатиб беришади. Ёши катталар эса уларни ҳурмат қилмаётганларини кўриб жанжал қилишади”, - дейди психиолог, “Москва 24” телеканали эфирида.
Ушбу дастур эфирга узатилганидан сўнг, кўплаб эътирозларга сабаб бўлди. Турли жамоат арбоблари, бошқа руҳшунослар бир овоздан – қарияларга жой бериш керак, деган фикр билан чиқишди.
Турли ёшдаги жамоатчилик ва ёши катталар орасида ўтказилган сўровларга ҳам бунинг аксини кўрсатди. Қариялар уларга жой беришганда ўзларини камситилган деб ҳисобламасликларини, аксинча уларга ҳурмат билдирилаётганини маълум қилишди.
Ўрта ёш фуқаролар ёшларнинг қулоқларига “наушник” тиқиб олиб ўзларини ҳеч нарса кўрмагандек тутишлари, уларнинг тарбияси бузилиб бораётганидан дарак беришини хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг март ойида Россия бош вазири Дмитрий Медведев ёши катта ва ногиронлиги бўлган мижозларга хизмат кўрсатишдан воз кечган ташкилотларга қарши маъмурий чоралар қўллаш кераклиги ҳақид қонун қабул қилишни таклиф қилган эди.