Самарқандда жамоат транспорти йўловчиларга бепул хизмат қилмоқда

© Flickr / stefan_fotosАвтобус в Самарканде
Автобус в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқандда, шаҳар куни муносабати билан, жамоат транспорти йўловчиларга бепул хизмат қилмоқда.  

ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Бугун Самарқандда автобуслар йўловчиларга бепул хизмат қилмоқда, деб хабар қилди “Зарафшон” нашри.

“Бугун, 18 октябрь - Самарқанд шаҳри кунининг оммавий сайил тарзида ўтиши, қолаверса, Самарқанд меҳмонлари ва самарқандликларга байрамга туҳфа ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон автомобиль транспорт агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси йўловчиларга имтиёз жорий қилди”, - дейилган хабарда.

“Самарқанд шаҳридаги барча йўналишларда қатновчи автобуслар бугун эрталабдан кечгача йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади. Мақсадимиз - шаҳримиз аҳолисига байрам кайфияти улашиш”, - деб бошқарма ходими Шерали Неъматовнинг сўзларини келтирган нашр.

Эслатиб ўтамиз, “Самарқанд шаҳри куни” байрами 1996 йил 18 октябрда, Амир Темур таваллудининг 660-йиллигига бағишланган тантанада, Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуси билан белгиланган эди. Самарқанд шаҳри 3000 йилдан ортиқ вақт мобайнида Ўрта Осиёда илм, савдо-сотиқ ва ҳунармандчиликнинг йирик марказларидан бири ҳисобланади. 

Янгиликлар лентаси
0