Иқтисодчи: Россияда меҳнат миграцияси ўсишига фақат қонунлар тўсқинлик қилмоқда

© demoscope.ruОльга Чудиновских
Ольга Чудиновских - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Миграция масалалари бўйича эксперт, иқтисод фанлари номзоди Ольга Чудиновских Россиянинг айрим қонунлари хориждан меҳнат мигрантлари келиши учун тўсқинлик қилмоқда деб ҳисоблайди.

РФ Иқтисодий ривожлантириш вазири Максим Орешкин Россия ишсизлик даражасини пасайтириш ва сифатли миграцияни рағбатлантириш бўйича чораларни кўриши лозимлигини маълум қилди. Вазир иқтисодий ўсиш даражасини меҳнат бозоридаги ўзгаришлар эвазига тезлаштириш лозимлигини қайд этди.

Иностранный гражданин разговаривает с сотрудником центра, получая трудовой патент - Sputnik Ўзбекистон
Мигрантлар патенти Москва бюджетига қанча даромад келтиргани маълум қилинди

“Хорижий миграцияни рағбатлантириш керак эмас, чунки у ўзини қўллаб-қувватламоқда. Унга асоссиз киришни тақиқлаш каби турли қонунлар билан қўшимча тўсиқ қўйиш керак эмас. Патент нархи ҳам асоссиз оширилгани туфайли мамлакатда сўнгги йилларда ноқонуний миграция кучайди”, - деди Чудиновских Sputnik Ўзбекистонга берган интерьюсида.

Унинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон ва Тожикистондан ишчи кучлари таклифи етарлича ва Россия хорижликларни қўшимча равишда жалб қилиши учун ҳеч қандай чораларни қўллаши шарт эмас. Бироқ барча ишчи куч қонуний бўлишига ҳаракат қилиши лозим.

“Барча мигрантлар қонунчиликка биноан меҳнат қилишлари лозим. Қарийб беш миллион киши Россияга ишлаш мақсадида келади, лекин уларнинг ярми ишлаш учун ҳужжат расмийлаштиради, қолганлари эса ҳужжат расмийлаштиришни иқтисодий мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди”, - дейди иқтисодчи.

Янгиликлар лентаси
0