ТОШКЕНТ, 22 май - Sputnik. Жорий йилнинг дастлабки тўрт ойи мобайнида Москва шаҳрида меҳнат мигрантлари патентлари тўловидан олинган даромад қарийб 5,6 миллиард рублни ташкил қилди. Бу ҳақда Москва ҳукумати матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Москва кўп тармоқли миграция марказида 2018 йилда Москва шаҳрида ишлаш учун 451,6 минг дона меҳнат патентлари берилган ва патент тўловларидан пойтахт бюджетига тушган даромад 17,4 миллиард рублни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 январдан Москва шаҳрида мигрантлар учун патент тўлови нархи 4,5 мингдан 5 минг рублгача оширилди.