Жиноят ишини “босди-босди” қилиш учун терговчига пора берган фуқаро қўлга олинди

© Sputnik / Михаил Кутузов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры и монеты разных стран
Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Андижон вилоятида фуқаро терговчига 27,5 минг доллар пора таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 22 май – Sputnik. Бош прокуратура матбуот хизмати Андижон вилоятида терговчига пора таклиф қилган фуқаро қўлга олингани ҳақида хабар қилди.

Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Оғир жиноят: Тошкент вилоятида аёл кишининг жасади топилди

Хабарда айтилишича, Андижон вилояти, Пахтаобод туман прокуратураси иш юритувидаги жиноят иши юзасидан фуқаро И.И. (1970 й.т.) жиноят ишининг ўзига оид қисмини ижобий ҳал қилиб бериши учун жами 27.500 АҚШ доллари таклиф қилиб, шундан 7.500 АҚШ долларини нақд шаклда ҳамда “Ж.С.К.” АЖ ҳудудидаги бозор нархи 20.000 АҚШ долларига тенг бўлган савдо дўконини терговчи айтган фуқаро номига расмийлаштириб беришни айтиб пора таклиф қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговчиси вилоят прокурори номига фуқаро И.И. унга пора таклиф қилаётганлиги тўғрисида билдирги билан мурожаат қилган.

Фуқаро И.И. 21.05.2018 йилда терговчига келишилган 27.500 АҚШ долларидан 3.000 АҚШ долларини берган ҳамда “Ж.С.К.” АЖ ҳудудидаги бозор нархи 20.000 АҚШ долларига тенг бўлган савдо дўконини расмийлаштириб бериш учун терговчидан паспорт нусхани олаётган вақтида вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан И.И.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0