Қўқонда имом ёрдамчиси гиёҳванд моддалар билан қўлга тушди

© Sputnik / Утарбеков / Медиабанкка ўтишОпийный мак
Опийный мак - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фуқаро Катта Фарғона канали бўйида ўсиб турган наша гиёҳвандлик ўсимлигининг шох ва баргларидан териб олиб, ўзи истеъмол қилиш мақсадида яшаш хонадонининг том қисмида сақлайди.

ТОШКЕНТ, 21 май - Sputnik. Қўқонда имом ёрдамчиси гиёҳванд моддалар билан қўлга тушди.

ЎзАнинг маълум қилишича, фуқаро косибчилик билан шуғулланиб, шу билан бирга Қўқон шаҳридаги масжидлардан бирида имомга ёрдамчилик қилиб келган.

У 2017 йил ёз фаслида Ўзбекистон тумани Сулаймон қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтган Катта Фарғона канали бўйида ўсиб турган наша гиёҳвандлик ўсимлигининг шох ва баргларидан териб олиб, яшаш уйига ташиб келади ва ўзи истеъмол қилиш мақсадида яшаш хонадонининг том қисмида сақлайди.

Добыча сока мака для опиума - Sputnik Ўзбекистон
Қашқадарёда гиёҳванд ўсимлигини хуфёна тарзда етиштириб келаётган хонадон фош этилди

2019 йил 5 январь куни ДХХ Қўқон шаҳар бўлими ҳамда Қўқон шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида фуқаронинг яшаш хонадонидан полиэтилен пакетга солинган марихуана гиёҳвандлик моддаси далилий ашё тариқасида олинган. 

Суд наркологик экспертизасининг хулосасига кўра, фуқаро каннабиноидга тобелик 1-босқичи билан касалланганлиги тиббий йўсиндаги мажбурий даволаниш чорасига муҳтожлиги аниқланган.

Судланувчининг айби хонадонни кўздан кечириш баённомаси, далилий ашёни тортиб олиш ҳақида далолатнома, экспертиза хулосалари билан тўлиқ ўз исботини топган

Хабарда суд ҳукмига кўра фуқаро Ўзбекистон ЖКнинг  276-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлангани ва тиббий муассасаларда гиёҳвандликдан мажбурий даволаниш чораси қўллангани қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0