Қашқадарёда гиёҳванд ўсимлигини хуфёна тарзда етиштириб келаётган хонадон фош этилди

© Sputnik / Сергей Жуков / Медиабанкка ўтишДобыча сока мака для опиума
Добыча сока мака для опиума - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хонадонда 68 туп “Кўкнор” гиёҳванд ўсимлигини яширин тарзда етиштираётгани аниқланди.

ТОШКЕНТ, 7 май - Sputnik. Қашқадарё вилоятида гиёҳванд ўсимлигини хуфёна тарзда етиштириб келаётган хонадон фош этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Афғонистон ва Ўзбекистон чегарасидаги Дўстлик кўприги - Sputnik Ўзбекистон
Афғон наркокурьери сал кам 60 килограмм кўкнор билан Амударёдан сузиб ўтди

Хабарда қайд этилишича, вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан Касби туманида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида фуқаронинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилади.

“Хонадоннинг ҳовли қисмида алоҳида тошлар билан ажратиб, ҳосили яхши бўлиши учун ўғитлар берилиб ишлов берилган ерда 68 туп “Кўкнор” гиёҳванд ўсимлигини яширин тарзда етиштираётгани аниқланди”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0