ТОШКЕНТ, 20 май – Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский инаугурация вақтида депутат Олег Ляшкога кескин жавоб қайтарди. РИА Новости хабарига асосан.
Инаугурация да Донбассда яшовчи фуқароларга мурожаат қилаётган вақтда Зеленский рус тилида нутқини давом этади.
Шу вақтда залда ўтирган депутат Ляшко президент ўз нутқини украина тилида давом этиши зарурлиги ҳақида қичқириб юборади.
“Улар украина тилини тушунишади. Пан Ляшко одамларни ажратишни давом этаётганингиз учун катта раҳмат. Украиналик - бу паспортда эмас, украиналик - бу юракда”, - деб жавоб қайтарди депутатга Украина президенти.