ТОШКЕНТ, 20 май - Sputnik. Украинанинг янги сайланган президенти Владимир Зеленский Олий раданинг тантанали мажлисида ўнг қўлини конституцияга қўйиб, Украина халқига қасамёд қилди
Конституциявий суд раиси унинг давлат раҳбари лавозимига киришганини эълон қилди.
Зеленский ўз нутқида Украина халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Украина Республикаси президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга қасамёд қилди.
Давлат раҳбари лавозимига киришган янги президент қасамёд матнини имзолаб, Конституциявий суд раисига топширди.
Владимир Зеленский 21 апрель куни ўтказилган сайловнинг иккинчи турида амалдаги президент Петр Порошенкони катта фарқ билан ортда қолдириб ғолиб бўлди. У сайловда иштирок этган украинларнинг рекорд даражада 73,22 фоиз овозини олишга муваффақ бўлди.