Тоҳир Малик вафот этди

© Тохир Малик / FbПисатель Тохир Малик
Писатель Тохир Малик  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон халқ ёзувчиси, детектив ва фантастик асарлар муаллифи Тоҳир Малик 73 ёшида вафот этди.

ТОШКЕНТ, 16 май - Sputnik. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик вафот этди, деб хабар қилмоқда  Sputnik мухбири.

Хабарда айтилишига кўра, Тоҳир Малик шифохонада жарроҳлик амалиётидан сўнг вафот этган.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик. - Sputnik Ўзбекистон
Тоҳир Малик: «Футболчиларимизнинг бўйнига омоч бойлаб далада қўш ҳайдатиш керак»

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Тоҳир Малик (Тоҳир Абдумаликович Ҳобилов) 1946 йил 27 декабрда Тошкентда зиёлилар оиласида дунёга келган. 1969 йилда ТошДУнинг журналистика факултетини тамомлаган. 2000 йилда "Ўзбекистон халқ ёзувчиси" унвонини олган. 

Ўзбек адабиётида Тоҳир Малик ўзининг “Фалак”, “Сомон йўли элчилари”, “Тириклик суви”, “Заҳарли ғубор”, “Чорраҳада қолган одамлар” ва бошқа фантастик, “Чархпалак”, “Қалдирғоч” “Бир кўча, бир кеча”, “Сўнгги ўқ”, “Шайтанат”, “Ов”, “Мурдалар гапирмайдилар”, “Иблис девори”, “Меҳмон туйғулар”, “Жиноятнинг узун йўли”, “Одамийлик мулки” сингари детектив ва маърифий асарлари билан танилган ва китобхонларнинг севимли адибига айланган.

Бадиий асарлар ёзишдан ташқари Тоҳир Малик бир қатор рус ва хорижий адиблар асарларини ўзбек тилига таржима ҳам қилган.

Янгиликлар лентаси
0