ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. 17-январ куни “Китоб олами” марказида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг “Меҳмон туйғулар”, “Фалак” ва “Зулмат салтанати” китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Ёзувчи ўзбекистонлик футболчилар ҳақида ҳам фикр билдирди. Унинг сўзларини “Ziyouz.uz” асосчиси, журналист Давронбек Тоживалиев Facebookдаги саҳифасида келтириб ўтди.
"Бугунги учрашувда Тоҳир Малик домла танбал футболчиларимиз ҳақида ҳақли фикр билдирдилар:
«Месси, Роналду деган футболчиларнинг майдондаги ҳар бир ҳатти-ҳаракатини компьютер ҳисоблаб боради. Улар битта ўйинда 15-16 километр югураркан. Тинимсиз меҳнат қилади. Шунча югурганига яраша, натижаси ҳам яхши бўлади. Бизнинг думбул футболчиларимизнинг энг яхшиси ҳам 5 километр зўрға югуради. Шунга яраша натижани ҳам кўраверасизлар. Кечаям ютқизишди-ку. Уларнинг ҳаммасининг бўйнига омоч бойлаб, далада қўш ҳайдатиш керак. Сизлар шулар каби танбал бўлиб қолманглар!»