АҚШда Huawei таъқиқланди: мамлакатда фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилган

Oбуна бўлиш
АҚШ президенти Доналд Трамп чоршанба куни ахборот технологияларига таҳдид муносабати билан "миллий фавқулодда ҳолат" тартибини жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади

ТОШКЕНТ, 16 май -  Sputnik. Хитой ишлаб чиқарадиган телекоммуникация ускунаси бўлмиш Huawei дан эндиликда АҚШда фойдаланиш таъқиқланди, деб хабар қилмоқда Reuters.

Флаги США и Китая - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт АҚШ ва Хитой савдо урушининг таҳдидлари ҳақида ўз фикрини айтди

АҚШ ҳукумати электроника ишлаб чиқарувчига америка бозорида ўз гаджетларини тўлақонли сотишни таъқиқлади. АҚШ ҳукуматига кўра, бу ускуналар барча маълумотларни хитой разведкасига узатиши мумкин.

Компания вакили бунга жавобан, АҚШ томонидан қўлланилаётган далилсиз чоралар Вашингтонга хавфсизликка эришишга ёрдам бермаслигини ва бундан АҚШ кучлироқ бўла олмаслигини, қолаверса энди Америка янада қимматроқ ва сифат жиҳатдан анча паст муқобил электроника мосламаларидан фойдаланишга мажбур бўлишини иддао қилди.

АҚШ президенти Доналд Трамп чоршанба куни ахборот технологияларига таҳдид муносабати билан "миллий фавқулодда ҳолат" жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Савдо вазирига АҚШ миллий хавфсизлигига ёхуд АҚШ фуқаролари хавфсизлигига йўл қўйиб бўлмас хатарни юзага келтирадиган келишувларни амалга ошириш таъқиқланди.

Янгиликлар лентаси
0