ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. АҚШ ва Хитой савдо уруши мавжуд бўлган иқтисодий институтларини қулашига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Kalam Research & Media тадқиқот маркази директори ва Ливия президентлигига номзод Ареф Али Найед маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.
“АҚШ ва Хитой ўртасида бошланган савдо урушлари самарали бўлса, бутун тизимнинг парчаланишига олиб келиши мумкин. Бу ҳодисанинг оқибатларини олдиндан айтиш мумкин эмас”, - деди у Россия Фанлар Академияси Шарқшунослик институтининг 200 йиллиги конгрессида.
Хитой ва АҚШ ўртасида савдо уруши шу йил 6 июлда бошланди.
Ўша вақтда икки давлат ўртасида ўзаро божларни кўтариш чоралари кучга кирди. АҚШ Хитойнинг 818 номдаги йилига жами ҳажми 34 миллиард долларлик товарларга 25 % божларни жорий этди.
Хитой бунга қарши шу куннинг ўзида АҚШнинг шу миқдордаги товарларига 25 % божларни киритди.
Сентябр ойида эса АҚШнинг Хитойнинг йилига 200 миллиард долларлик товарларига 10 % миқдоридаги янги божлари кучга кирди.
Шундан сўнг, Хитой бунга жавобан Американинг 60 миллиард долларлик товарларга 10 % ва 5 % фоизли божларни жорий этди.