АҚШ Хитой билан урушга тайёрланмоқда

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишВ Польше размещен батальон НАТО
В Польше размещен батальон НАТО - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ Military Times сўрови америкалик ҳарбий хизматчиларнинг тенг ярми уларнинг давлати тез орада кенг кўламли урушга жалб қилинади, деб ҳисоблашини кўрсатган эди

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Европада пиёда қўшинларининг собиқ қўмондони, америкалик генерал-лейтенант Бен Ходжес Варшавадаги хавфсизлик форумида ўн беш йилдан сўнг Хитой билан уруш бошланиши эҳтимоли юқорилиги ҳақида гапирган. Бу ҳақда Sputnik International хабар бермоқда.

Александр Хроленко, военный обозреватель  - Sputnik Ўзбекистон
Хроленко: Европа Россия билан кечадан олдин куни уруш бошлаши мумкин эди

Собиқ генерал Европани шахсий мудофаага кўпроқ эътибор қаратишга чақирган. Унга кўра, АҚШ Тинч океани минтақасига ҳамда "хитой таҳдидига" ўз диққатини жалб қилиши керак.

"Қўшма Штатларга европа таянчи жуда керак. Менинг фикримча, буни истисно қилиб бўлмайди, аммо АҚШ Хитой билан уруш ҳолатига келиши эҳтимоли мавжуд", - деб баёнот қилди генерал.

Ходжеснинг қўшимча қилишича, геосиёсий устуворликлар ўзгаришига қарамай, АҚШнинг Шимолийатлантика альянсига содиқ қолади, дея қўшмча қилди.

Илгарироқ Military Times сўрови америкалик ҳарбий хизматчиларнинг тенг ярми уларнинг давлати тез орада кенг кўламли урушга жалб қилинади, деб ҳисоблашини кўрсатган эди.

Янгиликлар лентаси
0