ТОШКЕНТ, 15 май – Sputnik. Украина Вазирлар Маҳкамаси Россиядан мамлакатга олиб кириш тақиқланган товарлар рўйхатини кенгайтирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
Бу сафар рўйхатга ўғит, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, транспорт, цемент, фанера киритилди.
Бундан ташқари, Киев Россиядан олиб кириладиган маҳсулотларга махсус божларни жорий этади.
Бош вазир ўринбосари Степан Кубивнинг сўзларига кўра, янги божлар 1 августдан амал қилишни бошлайди.
Украина иқтисодиёт вазирлигида таъкидланишича, бу чора кўмир, кокс, бензин, суюлтирилган газ ва фармацевтикадан ташқари барча товарларга таъсир қилади.
Россия ва Укриана савдо муносабатлари
Москва ва Киев ўртасидаги мулоқот Украинада давлат тўнтариши, Қримни Россия таркибига қайтиши ва Донбассда қарама-қаршиликлар бошлангандан сўнг ёмонлашди.
2015 йил январда Юқори рада Россияни “агрессор-мамлакат” деб тан олди. Декабрь ойида эса Украина Вазирлар Маҳкамаси келиб чиқиши Россия бўлган товарларни Украина божхона ҳудудига олиб киришни тақиқлаш тўғрисида қарорни қабул қилди.
Ўша вақтда Киев 43 та товардан иборат рўйхатни тасдиқлади, кейинчалик уни 70 та позицияга кенгайтирди.
2019 йил 10 апрелда яна бир қарор қабул қилиниб, рўйхат сезиларли даражада тўлдирилди.
Россия жавоб чораларни қўлламоқда, Украинанинг алоҳида турдаги маҳсулотлар импорт қилиш тақиқламоқда.
Охирги марта рўйхат 18 апрелда кенгайди. Ўшанда Москва Украинага нефт ва нефт маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.