ТОШКЕНТ, 13 май – Sputnik. Украина Бош прокуратураси амалдаги президент Пётр Порошенко ва юқори лавозимли амалдорларни Киевнинг Окружной маъмурий ишлари судида фаолиятига аралашуви бўйича суд олди терговни бошлади.
Хабарда айтилишича, ушбу судда Приватбанд миллийлаштирилишига доир иши кўриб чиқилган.
Киевнинг Окружной маъмурий ишлари судялари, Миллий банк раиси Яков Смолег ва Адлия вазири Павел Петренко президент томонидан босим ўтказилаётгани ҳақида шикоят қилишидан сўнг Украина бош прокуратураси Порошенкого қарши тергов ишини бошлади.
Бундан аввал Порошенко Миллий хавфсизлик кенгашига Киевнинг Окружной маъмурий ишлари судяларининг иш фаолиятини тезлаштириш ҳақида топшириқ берганди.
Бу судда Приватбанк миллийлаштириш бўйича ишбилармон Игорь Коломойскийнинг даъво аризасини кўриб чиқилган.
Шунингдек президент Хавфсизлик кенгаши ва Бош прокуратурага ушбу суд иши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан жиноий иш қўзғатиш асосларини таҳлил қилиш ҳақида топшириқ берганди.
Суд раҳбари Павел Вовканинг сўзларига кўра, Порошенко қонунчилик талабларини бузган.
Ўтган ҳафтада ушбу судда Приватбанкнинг миллийлаштирилишини ноқонуний деб топди.
Ушбу қарор Коломойскийнинг даъво аризасига асосан қабул қилинди.
Ҳозирги вақтда Украина Молия вазирлиги ва Миллий банки апелляция шикоятини тайёрламоқда.
Порошенко Приватбанкнинг Коломойскийга қайтиши Украинада иқтисодий инқироз таҳдиди ҳақида бир неча бор айтиб келган.