Монополияга қарши кураш қўмитаси вилоят ҳокими қарорини бекор қилди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишСтраховой полис
Страховой полис - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Монополиядан чиқариш қўмитаси Сурхондарё ҳокимининг, вилоятда суғурта билан фақат шу ерда рўйхатдан ўтган корхоналар шуғулланади, деган қарорини бекор қилди.

ТОШКЕНТ, 14 май – Sputnik. Монополияга қарши кураш қўмитаси Сурхондарё вилояти собиқ ҳокимининг суғурта компаниялари фаолиятини чеклашга қаратилган қарорини бекор қилди, деб хабар қилмоқда қўмита матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, Қўмитага “UNIVERSAL SUG’URTA” ҳамда “ALFA INVEST” компаниялари бош офисидан уларнинг Сурхондарё вилоятидаги филиаллари фаолияти чекланаётгани ҳақида аризалар келиб тушган.

Производство холодильников - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда яна бир монополия пайдо бўлмоқда

Кейин маълум бўлишича, 2019 йилнинг 7 феврал куни бўлиб ўтган видео-селектор мажлисида  вилоятда суғурталаш фаолияти билан фақат Сурхондарё вилоятида рўйхатдан ўтган корхоналар шуғулланади, дейилган ва давлат бошқарув органларига тегишли кўрсатмалар берилган.  

Монополияга қарши кураш қўмитаси ушбу ҳолатни ўрганиб чиққиб, рақобат эркинлиги ҳақидаги қонун нормалари бузилганини аниқлаган ва жамланган материалларни Қўмитанинг махсус комиссияси ихтиёрига ҳавола қилган.

Сурхондарё вилояти ҳокимияти Монополиядан чиқариш қўмитаси қарорига рози бўлиб, олдин берилган топшириқни бекор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилоятининг собиқ ҳокими в.б. Баходир Пулатов апрель ойида ўз лавозимидан озод қилинган эди. Унинг ўрнига Тура Абдиевич Боболов тайинланган.

Янгиликлар лентаси
0