ТОШКЕНТ, 13 май – Sputnik. АҚШнинг Халқаро ривожланиш бўйича агентлиги USAID, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигига 19,5 млн доллар миқдорида грант ажратади, деб хабар қилди вазирлик матбуот хизмати.
“USAID Ўзбекистонда халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш, хусусан, ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда инглиз тилини ўқитишни ривожлантириш учун $19,5 миллион (165 миллиард сўм) миқдорида грант тақдим этиш ҳақида қарор қабул қилди”, - дейилган хабарда.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу маблағлар мактаб бошқарувига, ўқув қўлланмаларни такомиллаштиришга ҳамда ўқитувчиларнинг мазкур ўқув қўлланмалардан таълим жараёнида фойдаланиш бўйича билимларини оширишга сарфланади.
Лойиҳа Халқ таълими вазирлигининг ўқувчиларнинг ахборот технологиялари соҳасида билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган “IT Nation” ташаббусини амалга оширишда илмий асосланган стратегия яратишда кўмак беради.
Шунингдек, USAID агентлиги мазкур лойиҳа давомида Халқ таълими вазирлигига замонавий таълим усулларини жорий этиш йўллари билан бир қаторда мамлакатимиз мактабларида инглиз тилини ўқитишни такомиллаштиришга қаратилган “English speaking nation” дастурини амалга оширишда ёрдам бeради.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу грант Халқ таълими вазирлиги ҳамда АҚШ ҳукумати ўртасида ҳамкорлик доирасида амалга оширилган дастлабки лойиҳалардан бири ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг 27 феврал куни халқ таълим вазири Шeрзод Шeрматов ҳамда Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича давлат котибининг ўринбосари, элчи Элис Уэллс, шунингдек, АҚШнинг Халқаро тараққиёт агeнтлиги (USAID) раҳбарининг Марказий ва Жанубий Осиё буйича ўринбосари ёрдамчиси Хавьер Пьедра Тошкентда учрашиб ушбу ҳужжатни имзолашган эди.