ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. Ушбу йилнинг 15 сентябрида Тошкентда АҚШ элчиси Памела Спратлен USAID Ўзбекистонда қиймати 14 млн $ “Қишлоқ хўжалигида қўшимча қиймат яратиш тизимини ривожлантириш” дастури ишга тушганини эълон қилди.
Янги дастур, асосан, данакли мевалар, сабзавотлар, қовун ва узум каби маҳсулотлар етиштириш ва уларни қайта ишлаш соҳаларини қамраб олган. Муддати 5 йилга мўлжалланган ушбу тадбир янги иш ўринлари яратиш, мевалар сифати ва ҳосилдорлигини ошириш ҳамда соҳа сердаромадлигини оширишга йўналтирилган.
Дастур очилиш маросимида USAID Марказий Осие Минтакавий Директори Сара Уолтер (Sara Walter) ҳам қатнашди.