ТОШКЕНТ, 7 май – Sputnik. Мактаб ўқувчилари учун махсус “School mobile” мобил алоқа дастурини ишлаб чиқиш таклиф қилинди.
Бу ҳақда “Менинг фикрим” порталида тегишли петиция жойлаштирилди.
Петицияда айтилишича, мaктaб ўқувчилaри учун мaxсус “School mobile” дастурий вoситaлaри ярaтиш вa тaтбиқ қилиш зарур.
Дастур асосида ишлайдиган мобил алоқа воситаларида қуйидаги қулайликлар ва чекловлар бўлиши лозим.
Дастурнинг имкониятлари: турли тиллардаги луғатлар; дарс жараёнида керак бўлиши мумкин бўлган дастур ва иловалар; интерактив ва интелектуал ўйинларга асосланган махсус дастурлар.
Дастурдаги чекловлар: интернет тармоғига уланиш имконияти; видеороликлар кўриш имконияти чекланади.
Петиция муаллифи фикрига кўра, “School mobile” мобил алоқа дастури таълим масканларида мобил алоқа воситаларини тақиқлашдан кўра кўпроқ самара бериб, дарс вақтида ўқувчининг диққатини жамлаши, чуқур билим олишига хизмат қилади.