Тошкентда ҳинд тилини ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб очилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев прибыл в Индию
Шавкат Мирзиёев прибыл в Индию - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар Олмазор туманида Лал Баҳодур Шастри номидаги ҳинд тилини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилади.

ТОШКЕНТ, 2 апр – Sputnik. Тошкентда ҳинд тилини ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб очилади.

Модельер Риту Бери стала послом туризма Узбекистана в Индии - Sputnik Ўзбекистон
Машҳур ҳинд дизайнери Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги туризм элчиси этиб тайинланди

Бу ҳақда “Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги Лал Баҳодур Шастри номидаги ҳинд тилини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида”ги қарор лойиҳасида айтилган.

Қарор лойиҳасига кўра  Халқ таълими вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Олмазор туманидаги 24-сонли умумий ўрта таълим мактаби негизида Лал Баҳодур Шастри номидаги ҳинд тилини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик бериш кўзда тутилган.

“2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, ихтисослаштирилган мактабнинг 5-6-7- синфларига ҳамда 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб 5-синфига 30 нафардан ўқувчилар қабул қилинади”, - дейилган лойиҳада.

2019 йилнинг 1 августига қадар ихтисослаштирилган мактабнинг мавжуд биносини мукаммал таъмирлаш ва собиқ биносини реконструкция қилиш ҳамда жиҳозлаш ишларини якунлаш режалаштирилган.

Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессор-ўқитувчиларини белгиланган тартибда жалб этиш кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0