Барча мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойи кириб келди

© Sputnik Стас ЭтвешПолумесяц, архивное фото
Полумесяц, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олтинчи май муборак Рамазон ойининг илк кунидир.

ТОШКЕНТ, 6 май - Sputnik. 2019 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 6 май кунига тўғри келди.

Бу ойни дунёнинг барча мўъмин-мусулмонлари ҳам ўзгача шукуҳ, хурсандчилик ва тиловат билан ўтказишади. Эзгулик ва саховат ила ёрдамга муҳтож кишиларга ёрдам кўрсатилади. 

В Москве в рамках проекта Шатер Рамадана прошел вечер Узбекистана  - Sputnik Ўзбекистон
Рамазон ойини муносиб ўтказиш тўғрисида президент қарори эълон қилинди

Рўзадор мусулмоннинг тилидан ҳар хил кераксиз гаплар чиқмаслиги, рўза тутган киши ғийбат, чақимчилик каби ишлардан узоқ бўлиши, ҳақоратли гап-сўзларни гапирмаслиги лозим. Шунингдек, ўзга рўзадорларни ҳам ҳурмат қилиши, уларга ширин сўзлаши, мушкулларини осон қилиб беришлари буюрилади.

Ўзбекистонда Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон президенти қарори эълон қилинди.

Қарор "миллий ва диний қадриятларга бўлган ҳурмат ва эътиборни янада мустаҳкамлаш, эл-юрт учун азалдан эзгулик, саховат, меҳр-мурувват рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ойини муносиб ўтказиш, ушбу ойда ислом динининг тинчлик, бағрикенглик, шукроналик каби олижаноб ғоялари ҳамда инсонпарварлик моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида" қабул қилинган.

Тошкент ИИББ ҳайдовчиларни Рамазон ойида масжидларга жамоат транспортида келишга чақирди

Янгиликлар лентаси
0