ТОШКЕНТ, 26 апр – Sputnik. Дональд Трамп вазирлар билан янги ядровий битимни тайёрлаш ҳақида музокалар ўтказмоқда. Бу ҳақда РИА Новости CNN телеканалига асосан хабар қилди.
Президент маъмурияти юқори лавозимли вакиллари сўзларига кўра, президент қурол устидан назоратда Россия ва Хитой иштирок этишини истамоқда.
Бундан ташқари, битим барча қурол турларини ўз ичига олиши шарт.
“Президентга имкон қадар тезроқ лойиҳани тақдим этиш учун ҳаракат қиламиз”, - деб қўшимча қилди амалдор.
Бундан аввал ҳеч қандай президент администрацияси бундай уруниш қилмаган.
Яқинда Америка етакчиси ҳамма, шу жумладан Москва ва Пекин ядровий қуролдан қутулиши зарур деб ҳисоблашини айтганди.
Март ойи якунида Sputnik агентлиги Трамп Шимолий Корея етакчси Ким Чен Индан КХДР қуролини АҚШга топширишни сўраганлиги ҳақида хабар берганди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Ханоедаги саммит вақтида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инга Қўшма Штатларга ядровий қурол ва бомбалар учун ёқилғини топшириш чақириғи акс этган ҳужжатни топширди.