ТОШКЕНТ, 26 апр – Sputnik. Бишкек шаҳар мэрияси пойтахт кунига бағишланган тадбирлар дастурини эълон қилди.
Бишкек шаҳри куни 29 апрелда нишонланади. Асосий байрам тадбири Ала-Тоо майдони бошланади.
Қирғизистонлик мухлислар олдида Ўзбекистондан “Ялла” гуруҳи, россиялик хонанда Согдиана чиқиш қилади.
Концертдан сўнг олти дақиқали мушакбозлик режалаштирилган.
Шаҳар куни одатда дунёнинг кўплаб йирик шаҳарларида нишонланади.
Қоидага кўра, бу байрам дам олиш кунларида нишонланади. Шаҳар маъмурияти шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун катта байрам дастурлар - концертлар, сайиллар, ярмаркалар, танловларни ташкил қилади.