Шри-Ланка ҳукумати 23 апрел куни ҳалок бўлганлар хотирасига мотам эълон қилди.
Россия стратегик тадқиқот Осиё сектори раҳбари Борис Волхонский фикрига кўра, портлашларни уюштирган террорчилар катта халқаро резонанс бўлишини кўзлашган.
Волхонский фикрига кўра, портлашлар содир бўлган вақт ва объектлар тасодифан танлангани йўқ. Буларнинг барчаси бунинг ортидан халқаро тузилма туришини кўрсатмоқда.
“Кўринишидан, барча иплар "Ислом давлати"га олиб бормоқда. Халқаро терроризм тармоқ тамойилига асосланганлиги сабабли, у қатъий ташкилий тузилмага эга эмас. Шундай қилиб, ҳар бир мамлакатда қандайдир ячейкалар мавжуд бўлиб, улар ўз ташкилотини тузиб, халқаро террорчилик ҳаракатига қўшиладилар”, - деб таъкидлади Борис Волхонский.
Шри-Ланкада католик Пасха байрами вақтида содир этилган 8 та портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 290 нафарга етди, яна 500 нафарга яқин киши жароҳатланган.
Ҳозирда теракт уюштирганликда гумонланиб, 24 киши қўлга олинган.
Бундан ташқари, шу бугун ҳам Шри-Ланканинг Коломбо шаҳрида яна портлаш содир бўлди.
Сапёрлар теракт содир этилган черков ёнида топилган бомбани зарарсизлантириш вақтида юк машинаси портлаб кетган.
Тўлиқ изоҳни қуйидаги подкаст орқали рус тилида тинглашингиз мумкин.