Саида Мирзиёевага таклифлар билдирилди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ёшларининг равнақига қаратилган президент 5та ташаббусини амалга ошириш бўйча Саида Мирзиёевага таклифлар билдирилди.

ТОШКЕНТ, 21 апр – Sputnik. Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева кеча 20 апрель куни Бўка туманига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.

Саида Мирзиёева посетила Букинский район Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон
Саида Мирзиёева Бўка туманига ташриф буюрди

Ушбу ташриф президентнинг 5та ташаббуси юзасидан амалга оширилаётган ишларни кузатиш ва уларда иштирок этиш мақсадида амалга оширилган эди. Ташриф сўнгида Саида Мирзиёева Facebookда хабар ёзиб, унинг сўнгида “Бу борада ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни берсангиз”, - деган эди.

Шундан сўнг, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосарига кўплаб таклифлар билдирилди. Қуйида ушбу таклифлардан энг долзарбларини келтирамиз:

Дима Қаюм: Мактабларни табақалаштирмай ҳаммасига бир ҳил шароит қилиш керак. Қишлоқларга кутубхоналар зарур!

Школьники во время перемены, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Мактаб ўқувчиларини назорат қилиш бўйича электрон тизим жорий этилади

Камила Захидова: Мактабларга иккичи, хулиган ва бетаъсир ўқувчиларга, ота-оналарнинг ўқув жараёнига аралашишига қарши чора қўллаш ҳуқуқи беринглар. Бўлмаса ўқувчининг ёмон ўқиши учун ўқитувчилар жазоланаяпти. Шу сабаб кўп ўқитувчилар мактабдан кетишга мажбур бўлишаяпти. Уларнинг ўрнига эса, “ўткинчи” ўқитувчилар келмоқда.

Улуғбек Одил: Мактабларда макулатура, темир-терсак йиғишни узил-кесил бас қилиш керак. Олимпадалардаги коррупция (порахўрлик, таниш билишчилик ва бошқа ғирром вариантлар) ни йўқ қилса бўладими бизнинг асрда?

Botirjon Shermuhammad: Мактаб программасига тўғри нафас олиш, ораторлик сирлари каби ҳаётда фойда берадиган курслар киритилиши керак. Қуруқ ёдлашни камайтириб, тахлилий фикрлаш устида ишлаш керак.

Шавкат Мирзиёев на заседании - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев мактаб таълими тизимини кескин танқид қилиб, муҳим топшириқларни берди

Улугбек Хусаинов: Саидахон, сиз Тошкентни эмас, республика буйлаб бошка вилоятлардаги кишлок мактабларига бориб ахволни куринг. Огоҳлантиришсиз борган маъқул, президентимиз борганда беркитиб ахволни яшириб усти ялтирок обектларнигина курсатишади. Сиз аксинча емон ахволдаги каровсиз колган мактаб ва шу каби муассасаларни курсатинг давлат рахбарига.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан эълон қилинган 5та ташаббус ёшларни мусиқа, рассомлик ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, жисмоний чиниқтиришга, компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган. Ундан ташқари ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳамда хотин-қизларни иш билан таъминлашни назарда тутади.

Янгиликлар лентаси
0