Мактаб ўқувчиларини назорат қилиш бўйича электрон тизим жорий этилади

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишШкольники во время перемены, архивное фото
Школьники во время перемены, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва назоратсизликнинг олдини олиш, болаларни таълимга жалб қилиш мақсадида электрон ахборот тизимини жорий этилади.

ТОШКЕНТ, 21 фев – Sputnik. “Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва назоратсизликнинг олдини олиш ва болаларни таълимга жалб қилишга қаратилган электрон тизимни яратиш тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

Пистолет марки UZI. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда ўқувчи мактабга ўзи билан бирга пневматик пистолет олиб келди

“Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва назоратсизликнинг олдини олиш, болаларни таълимга жалб қилиш мақсадида электрон ахборот тизимини жорий этиш таклифи мақуллансин”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.

Ахборот тизимининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:

- вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликни олдини олишга кўмаклашиш
ва мониторингини олиб бориш;

- ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлган вояга етмаганларнинг базасини шакллантириш ва улар орасида ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш учун маънавий-маърифий дарсларни олиб бориш;

- мактаб ўқувчиларининг таълимга жалб қилинишида ва дарсдан кейинги бўш вақтларини мазмунли ўтказишни назорат қилиш;

- ўқувчиларни таълимга жалб қилиш юзасидан оила, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари, васийлик ва ҳомийлик органлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар, ички ишлар органлари ҳамкорлигининг самарадорлигини ошириш чораларини кўриш.

Ахборот тизими 2019 йил 1 сентябрга қадар ишга тушириш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0